Биринчи майни ким қандай нишонламоқда?

Бангладешдаги намойишларнинг асосий мавзуси ўтган ой охирларида қулаган бино қурбонлари билан боғлиқ
Image caption Бангладешдаги намойишларнинг асосий мавзуси ўтган ой охирларида қулаган бино қурбонлари билан боғлиқ

Биринчи Май - Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни дунё бўйлаб бир неча давлатларда нишонланмоқда.

Ўтган йилларга нисбатан сал фарқли ўлароқ, бу йил Бангладешдан тортиб Юнонистону Россиягача ушбу санани байрам қилаётган одамлар жамият дардига хос талабларни илгари суришган.

Минтақада эса, фақат Ўзбекистон ва Туркманистон меҳнаткашлари кунини байрам қилишдан воз кечишган.

Бангладешдаги намойишларнинг асосий мавзуси ўтган ой охирларида қулаган бино қурбонлари билан боғлиқ.

Айрим намойишчилар "Қотилларни осинг, фабрика эгаларини дорга тортинг" деган шиорларни кўтариб олишган.

Намойишчилар чоғида бангладешликлардан бири овоз кучайтиргич карнайдан "ngсинлим ҳам, укам ҳам қурбон бўлди, уларнинг қони бекорга тўкилгани йўқ" деб қичқирган.

Бангладеш полициясига кўра, ўтган ҳафта қулаб тушган бино қурбонларининг сони тўрт юздан ортган. Ҳарбий мулозимлардан бири 150 яқин инсон ҳамон топилгани йўқ...Айни рўйхат қариндош-уруғларнинг аризаларига асослангани айтилган.

Истанбул полицияси Биринчи Майга бағишланган норасмий намойишга чиққанларни тарқатиш учун қарши кўздан ёш сиздирувчи газ ва сувотарларни қўллаган.

Туркия қўшниси Юнонистонда эса ҳукуматнинг кескин тежаш тергаш сиёсатига қарши 24 соатлик иш ташлаш бошланган. Касаба уюшмалари оммавий намойишга чиқишга чорлашмоқда.

24 соатлик иш ташлаш жамоатчиликка хизмат кўрсатиш соҳаларини, булар қаторида нақлиёт ва шифохоналарни фалаж ҳолатига келтириши эҳтимоли бор.

Image caption Собиқ Шўро давлатларида 1-майнинг олдинги шукуҳи йўқ

Ташкилотчилар тежаш тергаш сиёсатига чек қўйиш ва солиқларни оширмасликни талаб қилишмоқда.

Касаба уюшмалари Масковда ҳам 90 минг кишини намойишга олиб чиқишган.

Бу билан ташкилотчилар рухсат берилган сондан бир ярим баробар кўпроқ намойишчиларни жалб қилганлар.

Яна ўн минглаб россияликлар бошқа минтақаларда ҳам намойишга чиққанлар.

Магадан эса, алоҳида гуруҳ ўлароқ блоггерлар ҳам намойиш қилишган.

Масковдаги намойишни ҳукуматпараст Ягона Россия ва Умумроссия халқ жабҳаси ташкиллаштирган.

Коммунистлар ҳам анъанавий равишда кўчаларга чиқишган. Улар Маркс, Энгелс, Ленин ва Сталин ғоялари яшайди ва ғалаба қозонади деган шиорни кўтариб олганлар.

Биринчи майда Масковнинг Горький ва Сокольники паркларида ўзига хос Гайд парклар ишга тушган, бу ерда оммавий тадбир ўтказиш учун рухсат олиш шарт эмаслиги айтилади.

Бу ҳақда фақат бир неча кун аввал парк маъмуриятини огоҳ этиш керак холос.

Бугун Горький паркида оврўпо электрон мусиқасини Россияда ривожлантириш, маиший безбетликка қарши ва ёлғиз қизларнинг чиқишлари режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатларидан Ўзбекистонда бу кун умуман байрам қилинмайди, қўшни Қирғизистон ва Тожикистон, Қозоғистонда эса, асосан яна бир дам олиш куни, холос.

Бу мавзуда батафсилроқ