Исроил полицияси Қуддус муфтийсини сўроқ қилди

Image caption Шайх Муҳаммад Ҳусейн 6 соат давомида сўроқ қилинган

Сешанба куни мусулмон ва яҳудий ибодатчилари тўқнашиши ортидан Исроил полицияси мусулмонларнинг Қуддусдаги энг юқори мартабали руҳонийсини қисқа муддат ҳибсда ушлаб турган.

Қуддус муфтийси Шайх Муаҳаммад Ҳусейн эски шаҳардаги ал-Ақсо масжиди ташқарисида юз берган "тартибсизликлар"га алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган.

Полиция уни олти соат давомида сўроқ қилгач, ҳеч қандай расмий айбловларсиз, қўйиб юборган.

Ал-Ақсо масжиди жойлашган ҳудуд мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида тақсимлаб берилган ва бу ерда зўравонликлар тез-тез юз бериб туради.

Бу ер мусулмонларга Ҳарам ал-Шариф, яҳудийларга эса Ибодат Тепалиги, деб аташади.

Сешанба кунги тўқнашувларда, хабарларга кўра, мусулмонлар ҳарам саҳнига кирган яҳудийларга қарата стулларни улоқтиришган.

Мусулмонлар масжид ҳовлисига яҳудийларнинг киришини "фитнажўйлик" деб аташади. Яҳудийлар ҳовлига киришлари мумкин, аммо у ерда ибодат ибодат қилишлари ёки диний маросимларни ўтказишлари тақиқланган.

Тартибни бузганлар полиция томонидан ҳовлидан чиқариб юборади.

Сешанба кунги тўқнашувлар Исроилда "Қуддус Куни" нишонланаётган бир пайтга тўғри келди.

1867 йили айни кунда Исроил Қуддуснинг шарқий қисмини босиб олганди.

Ўша жангдан кейин Исроил Шарқий Қуддусни ўз тасарруфига киритди, аммо халқаро ҳамжамият унинг бу қадамини эътироф этгани йўқ.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Шайҳ Ҳусейнни "дарҳол қўйиб юбориш"ни талаб қилган.