АҚШ: Янги Орлеанда отишма содир бўлган

Image caption Ҳодисада 19 киши яраланган, полицияга кўра уларнинг жароҳати оғир эмас.

Янги Орлеанда Оналар кунига бағишлаб ўтказилган байрам намойиши пайти отишма юз берган.

Полицияга кўра, ҳодисада 19 киши: 10 эркак, 7 аёл ва икки бола жароҳатланган.

Гувоҳлар уч киши турли қуроллардан ўқ отганини кўрганлар.

Полиция воқеанинг сабабларини текшириб, гумонланган одамларни қидирмоқда. Полиция вакили Мэри Бет Роумигнинг айтишича бу террорчилик ҳужуми эмас.

Ҳужумни содир қилганлар ҳақидаги маълумот учун 2,5 минг доллар мукофот эълон қилинган.

Отишма тушки соат иккида одамлар билан гавжум чорраҳа амалга оширилган. Воқеа жойида 200 тача одам тўпланган бўлган.

Би-би-си мухбирига кўра, отишма Янги Орлеаннинг "Катрина" тўфонидан зарар кўрган камбағал туманларидан бирида содир этилган.

Бундан олдин ҳам бу штатда "Марди-Гра" карнавали ўтаётганда отишма юз берган, тўрт киши яраланганди.

Бу мавзуда батафсилроқ