Маҳасен циклони Бангладеш ва Бирмага етиб борди

Бангладешнинг жанубий қирғоқлари кесишган жойда Маҳасен циклонининг бошланиши оқибатида одамлар эвакуация қилинмоқда.

Пайшанба куни тезлиги соатига 100 км бўлган тўфон Ратухали туманига ёпирилиб, сўнгра Читтагонг ва Кокс-Базар бандаргоҳлари томон йўналган.

Бангладеш расмийларига кўра, тўфон бир кишини нобуд қилган.

Юз минглаб одамларни Бангладеш ва Бирманинг циклон марказидан пана ҳисобланган туманларига кўчириш буюрилган.

Бироқ Бирманинг бошпанасиз қолган кўплаб аҳолиси, аксарияти рохингалар ҳукуматнинг юк ташувчи машиналарига ўтириб Ракхин штатидаги жамлоғларга кўчишни хоҳламаяптилар.

Бирма буддойилари томонидан ўзларига нисбатан содир этилган қонли қирғиндан сўнг Рохинга мусулмонлари ҳукуматнинг қутқарувчилик ёрдамларига шубҳа билан қарашмоқда.

Хла Маунг деган киши мусулмон ва буддойилар ўртасидаги қонли тўқнашувдан сўнг онаси ва икки қизини йўқотган." Мен ҳамма нарсамдан айрилдим. Энди шу ерда қоламан. Ўлсам ҳам шу ерда ўламан", -деб айтган у.

БМТнинг огоҳлантиришича, Бангладеш , Бирма ва шимоли-шарқий Ҳиндистонда 8,2 миллион инсонга Маҳасен циклони хавф солиб турибди.

Марказлар тўлган

Бангладеш расмийлари Читтагон ва Кокс Базар атрофидаги туманларга нисбатан хавф юқори ҳисобланишини билдиришмоқда.

Айни дамда Бангладеш Метереология Департаментининг директори Шамсиддин Аҳмад тўфон "жиддий талофотлар" олиб келиши кутилмаётганини маълум қилган.

Унинг айтишича, "Тўфон қирғоққа урилгач, ўз кучини қайта тиклолмайди".

Бангладешда кўплаб уйлар сув остида қолгани айтилмоқда. Шунингдек тўлқин яна ёпирилиши хавфи сақланиб турибди. Даккадаги Би-би-си мухбири шаҳарда ҳамма мактаб, ўқув юртлари ва бир қанча меҳмонхоналардан жамлоғлар сифатида фойдаланилмоқда. Бироқ бу марказлар кўчирилган одамларга тўлиб кетган.

Кокс Базар ва Читтагонгдаги аэропортлар табиий фалокат қаҳри босилмагунча ёпиқ қолади.

Айни пайтда Бирма режалаштириш вазири Tin Наинг Тейн масъулларни "ирқий ва диний келиб чиқишидан қатъий назар барча одамларга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилиши"ни буюрган.

Мухбирларга кўра, тўфон ҳукумат учун Рохинга мусулмонларига нисбатан муносабатини синаб кўрадиган бир синов бўлиши мумкин.

Сешанба куни ғарбий Бирмада тўфондан ўзларини қутқармоқчи бўлган рохингалар ўтирган қайиқ ағдарилиб, камида 50 инсон ўлгани хабар қилинганди.

Бу мавзуда батафсилроқ