Мисрда оммавий намойишлар бошланиши кутилмоқда

Муҳаммад Мурсий тарафдорлари мамлакатнинг йирик шаҳарларида намойишлар ўтказишларини айтишган. Ҳафта охирида мухолифатнинг чиқишлари кутилади.

Миср шимолида Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва мухолифатчилар ўртасида тўқнашув юз берган.

Зўравонликлар натижасида бир инсон ҳалок бўлган, бир қанчаси жароҳатланган.

Мурсий сиёсатига қаршилар президентнинг истеъфосини талаб қилмоқда, уларнинг фикрича Мурсий мамлакатнинг иқтисодини кўтариш учун кам иш қилди.

Президент қудратга келганига бир йил тўлиши муносабати билан чиқиш қилган.

Жаноб Мурсий шунингдек намойишлар мамлакатни фалаж ҳолатига олиб келишини айтиб, уни тўхтатишга чақирган.

Айни пайтда Қоҳира ва йирик шаҳарларда тартибсизликларнинг олдини олиш мақсадида полиция ва армия жалб қилингани айтилмоқда.