Мисрда Президент Мурсий қудратдан четлатилди

Image caption Мисрда "тўнтариш" рўй бердими?

Миср армиясининг раҳбари телевизион орқали жонли мурожаатида мамлакат конституцияси тўхтатиб қўйилганини маълум қилган.

Генерал Абдул Фаттаҳ Ал Сиси диний ва ҳарбий раҳбарлар билан биргаликда ҳозир бўлган ва президентлик вазифаларини Конституцион маҳкаманинг раҳбари бажариб туришини айтган.

Унинг бу чиқиши Президент Мурсийнинг ортиқ қудратда эмаслигини очиқлайди.

Мурсий жанобларига қарши намойишлар Қоҳиранинг Таҳрир хиёбонида айни телевизион мурожаатни олқишлар билан кутиб олишган.

Мурсий жанобларига қарши намойишлар тўрт кундан бери давом этар ва аввалроқ Миср армияси унга 48 соат ичида сиёсий инқирозни бартараф этиш ултиматумини қўйган эди.

Генал Сисининг мурожаатидан кейин Папа Товардос Иккинчи ва мухолифат раҳбарларидан Муҳаммад Ал Барадей қисқа баёнотлар билан чиқишган.

Ал Барадей жаноблари янги режа – йўл харитаси миллий муроса учун асос бўлади.

Мурсий жанобларининг Мусулмон Биродарларига тегишли телевизион каналлар ҳаво тўлқинларидан олиб ташланган.