Туркия: давлат тўнтаришида айбланган армиянинг собиқ бошлиғи бир умрга қамалди

Истанбулда давлат тўнтаришини режаланганликда гумон қилиниб маҳкамага тортилган 275 нафар собиқ генерал, журналист ва олимлар ораисда бўлган энг таниқли шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Туркия қуролли кучларининг собиқ раҳбари Илкер Басбуғ давлат тўнтаришини режалашда айбдор, дея топилган.

Жорий Туркия Бош вазирининг дунёвий мухолифатни бостириш сиёсатининг синови сифатида кўрилган ва 5 йил давом этган маҳкама жараёни натижаисда баъзилар оқланган.

Биз Туркиянинг собиқ давлат вазири Аҳад Андижон билан боғланиб, аввалига маҳкама қарорига муносабатлар ҳақида сўрадик.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди