Кветтада намозхонларга ҳужум саккиз кишини қурбон қилган

Image caption Жабрланганлар орасида болалар ҳам бор

Кветтадаги масжид ташқарисида қуролланган шахслар ўт очганлар ва камида саккиз киши қурбон бўлган.

Бу сўнгги кунлар ичида рўй берган иккинчи йирик ҳужумдир.

Камида 15 киши яраланган.

Ҳужум сунний мазҳабидаги мусулмонлар Рамазон Ҳайити намозини ўқиб бўлишганидан кейин рўй берган.

Покистон Халқ партиясининг собиқ маҳаллий вазири Али Мадад Жатакнинг машинасига ҳам ўқ текган.

Аммо собиқ вазир жабрланмагани айтилмоқда.

Кеча Кветтада рўй берган худкуш ҳужумчилик ўнлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган эди.

Кветта сўнгги пайтлар мазҳаблараро тўқнашувларга саҳна бўлиб келмоқда.

Айни пайтда Америка Қўшма Штатлари ўзининг аксарият дипломатларини Лаҳор шаҳридан чиқиб кетишга буюрган.

Америка мулозимига кўра, фавқулодда муҳим аҳамиятга эга бўлмаган дипломатларнинг чақириб олинишига АҚШнинг консуллиги ҳужум хавфи мавжудлиги сабаб бўлган.

Америка ўз фуқароларини Покистонга агар муҳим бўлмаса сафар қилмасликни маслаҳат берган.

Бу мавзуда батафсилроқ