Ливанда икки турк учувчиси ўғирланди

Image caption 'Турк Ҳаво Йўллари' ширкати учувчилари Мурод Оқпинар ва Мурод Агжа Байрут қўналғаси яқинида ўғирлаб кетилган.

"Турк Ҳаво Йўллари" ширкатининг икки учувчиси Байрут Халқаро қўналғаси яқинида ўғирлаб кетилган.

Хабар берилишича, учувчиларни қўналғадан меҳмонхонага олиб кетаётган автобусдан чиқариб олганлар. Автобусда улардан бошқа экипаж аъзолари ва йўловчилар ҳам бўлишган.

Ливан Ички Ишлар вазирининг айтишича, ҳодиса тунги соат 3 да рўй берган.

Одам ўғирлаш рўй берган минтақани Ливан қуролли кучлари назорат қиладилар.

Олиб қочувчилар тўрт киши бўлганлиги айтилмоқда.

Туркия Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот котибиинг айтишича, ҳодиса юзасидан Ливан расмийлари билан боғланганлар ва ўта муфассал текширув жараёни олиб борилмоқда.

Учувчиларни олиб кетишда ҳеч қайси гуруҳ масуълиятни ўз бўйнига олимаган. Лекин тахмин қилинишича ҳодиса Суриядаги можарога боғлиқ бўлиши мумкин.

Туркия Суриядаги сунний исёнчиларни қўллаб-қувватлайди. Ливандаги аксарият эса Башар ал-Асад томонида.

Сурияда ўтган йили тўққиз нафар ливанлик шия мазҳабига мансуб шахс ўғирлаб кетилганди.

Уларнинг яқинлари Туркияни уларни озид қилиш ҳаркатларида кўмак беришини сўраганлар.