Миср: "Мусулмон биродарлари"нинг янги раҳбари маълум бўлди

Image caption Муҳаммаб Бадие (чапда) ҳибсга олиниши ортидан "Мусулмон биродарлар" ҳаракат сифатида қолишга уринаётган зудлик билан Маҳмуд Иззатни раҳбар этиб тайинлади

"Мусулмон биродарлари" ҳаракатининг руҳоний раҳбари Муҳаммад Бадеъ ҳибсга олиниши ортидан ҳаракат янги муваққат раҳбарини тайинлаган.

Маҳмуд Иззат "Мусулмон биродарлари"нинг собиқадор фаолларидан бири ҳисобланади.

Ҳаракатнинг энг юқори уч раҳбари қамоққа олиниши ортидан, "Мусулмон биродарлари" фаоллари ҳаракатни сақлаб қолишган ва уни парчалаб юбормасликка уринмоқда.

Ҳаракатнинг янги раҳбари Маҳмуд Иззат кўп марталаб ҳибсга олинган. У охирги марта қамоқда ўн йил давомида Муҳаммад Бадеъ билан бирга ўтирган.

Касби шифокор бўлган жаноб Иззат 30 йилдан буён "Мусулмон бирордарлари" ҳаракатининг идорий кенгаши аъзосидир.

Таҳлилчиларга кўра, "Мусулмон биродарлари" томонидан "темир эркак" номини олган Маҳмуд Иззатнинг раҳбар этиб тайинланиши ҳаракат ва ҳарбийлар ўртасидаги чуқурлашиб бораётганини кўрсатади.

Муҳаммад Бадеъни ҳибга олиниш жараёнининг телевидение орқали намойиш этилишини "Мусулмон биродарлари" армия ва унинг тарафдорлари томонидан ҳаракатни шарманда қилишга уриниш сифатида баҳолади.

Бу мавзуда батафсилроқ