Либерияда абитуриентлар ёппасига кириш имтиҳонида "йиқилишди"

Африка ғарбида жойлашган Либерия Таълим вазирининг айтишича, бу йил мамлакат олийгоҳига кириш учун имтиҳондан биронта ҳам абитуриент ўта олмаганлигига ишона олмаяпти.

Мамлакатдаги давлат қарамоғида бўлган икки олийгоҳдан бири Либерия Университетига ҳужжат топширган 25 минг мактаб битирувчисидан биронтаси ҳам имтиҳонлардан муваффақиятли ўта олмаган.

Университет расмийсининг Би-би-сига айтишича, бўлгуси талабалар ўзларини ўта ташбуссиз кўрсатганлар ва инглиз тилидан билимлари ўта паст бўлган.

Либерия бундан 10 йилча аввал тугаган фуқаролар уруши оқибатларидан ҳануз ўзига кела олмаган.

Нобел мукофотига номзода мамлакат президенти Елен Жонсон Сирлиф яқинда мамлакат таълим тизими ўта пароканда аҳволда эканлигини айтганди.

Би-би-си мухбирининг Либериядан хабар қилишича, мамлакатдаги кўплаб мактаблар дарсликлар ва ўқув қуроллари билан ёмон таъминланган ва ўқитувчилар малакаси юқори эмас.

Лекин мамлакат тарихида биронта ҳам талаба олийгоҳга кира олмаганлиги биринчи маротаба рўй бермоқда.

Бу дегани бу йил сентябр ойида ўқув йили бошланган вақти олийгоҳ биронта ҳам биринчи курс талбасига эга бўлмаслигини англатади.

Таълим вазирлиги расмилари олийгоҳ раҳбарияти билан учрашиб вазиятни муҳокама қилмоқчи эканликларини айтишган.

"Мактаб тизимида кўплаб камчиликлар борлиги аён. Лекин минглаб битирувчидан биронтаси ҳам ўқишга кира олмаганлиги менда шубҳа туғдиряпти. Бу ҳудди қатлиомга ўхшайди", деди вазирлик расмийси.

Олийгоҳ матбуот котининг Би-би-сига айтишича, улар имтиҳон натижаларини белгилашда қатъийлар ва турли эҳтиросларга берилишдан ўзларини тиймоқдалар.

"Инглиз тилидан, тил тузилишидан уларнинг умуман ҳеч қандай билимлари йўқ эди. Ҳукумат бу борада бирон нарса қилиши керак", деди олийгоҳ вакили.

"Уруш 10 йил аввал тугуган. Урушни баҳона қилмасдан, унутиб, воқеликка назар ташлашимиз керак", деди у.