Австралия аскарлари Афғонистонда исёнчи жасадини кесганлари айбловлари юзасидан текширув

Австралия матбуоти хабарларига кўра, аскарлар Афғонистонда ўлдирилган исёнчи қўлини кесиб олганликлари борасидаги айбловлар юзасидан текширув бошланган.

ABC агентлигининг маълум қилишича, махсус кучлар аскарлари 28 апрел куни Забул вилоятида ўлдирилган исёнчининг қўлларини кесиб олганлар.

Австралия Қуролли Кучлари расмийлари ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказаётганликларини айтганлар.

Ходиса ҳақида бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Австарлия Мудофаа Вазирлиги баёнотида айтилишича, Ўрузгон вилоятида Австралия Махсус Кучлари Афғон Миллий Хавфсизлик кучлари билан биргаликда минтақада фаолият юритаётган исёнчи қўмондонга қарши амалиёт ўтказганлар.

Баёнотда айтилишича, амалиёт мобайнида 4 нафар исёнчи ўлдирилган.

"Ушбу амалиётдан кейин йўл қўйилган қонунбузарлик борасида ички текширув олиб борилмоқда".

Австралия Қуролли кучлари раҳбари, генерал Дэвид Ҳарли 8 майда баёнот чиқариб, қонунбузарлик борасида текширув олиб борилаётганлигини маълум қилганди.

ABCнинг хабар беришича, тушунилишича ўшанда генерал Ҳарли камида бир исёнчи жасадининг қўллари кесиб олинганлиги ҳодисасига ишора қилган.

Агентликнинг илова қилишича, кесиб олинган қўллар Тарин Котдаги базага, шахсини аниқлаш учун олиб келинган.

Австралия Мудофаа Вазирлиги текширув жараёни давом этаётганлиги учун бу борада қўшимча маълумот бера олмаслигини билдирган.

"Вазирлик Афғонистондаги амалиёт даврида мамлакат урфларини бузмаслик ё-да диний ва бошқа анъаналарга қарши амал қилмаслик йўлида ҳамма чораларни амалга ошириб келади", дейилади баёнотда.

Австарлия қўшинлари Тарин Котда 2005 йилдан бери базага эгалар.

Ҳозирда Афғонистонда 1 500 нафар австралиялик аскар борлиги тахмин қилинади. Улардан аксари Ўрузгон вилоятида, яна бир қанчаси Қандоҳор ва Кобул вилоятларида жойлаштирилган.

Бу мавзуда батафсилроқ