2020 йил Олимпиада ўйинлари Токиода ўтади

Image caption Кўпчилик овоз билан Токио шаҳри 2020 йил Олимпиада ўйинлари мезбони бўлиб танланган.

Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида Халқаро Олимпик Қўмита 2020 йил Олимпиада ўйинлари қайси шаҳарда ўтиши бўйича овоз берган.

Кўпчилик овоз билан Токио шаҳри 2020 йил Олимпиада ўйинлари мезбони бўлиб танланган.

Бу мусобақанинг сўнгги босқичида уч шаҳар – Мадрид, Токио ва Истамбул қатнашган эди.

Мадрид шаҳри биринчи босқич овоз беришдаёқ мусобақадан чиқиб кетиб, иккинчи босқичда мусобақа фақат Истамбул ва Токио орасида ўтган эди.

Токионинг ютгани ҳақидаги қарорни Халқаро Олимпик Қўмитанинг сўнгги 12 йил давомида раиси бўлган Жак Рог эълон этди.

У эндиликда истеъфога чиқади.