Япония охирги атом реакторини тўхтатади

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Японияда фаолият юргизиб келган охирги атом реакторини техник сабабларга кўра тўхтатиш ишлари бошланган.

Мутахассислар "Ои" атом станциясининг тўртинчи реатори қувватини пасайтира бориб, унинг тўла тўхтатишига эришадилар, деб айтган Kansai Electric Power ширкати оператори.

Олдинроқ станциянинг учинчи реактори ўз ишини тугатган эди.

Бунинг натижасида мамлакат 2011 йилдан буён иккинчи бор атом энергиясисиз қолади.

Бундан икки йил олдин Японияда цунами оқибатида "Фукусима" атом станциясида ҳалокат рўй берган ва мамлакатдаги барча 50 атом станциялари ўз ишини тўхтатишга тўғри келганди.

"Фукусима" ҳалокатига қадар Япониядаги электр энергиянинг катта қисми атом станцияларида ишлаб чиқилган.

Атом станциясидаги электр энергиянинг ўрнига импорт газ, нефт ва кўмирдан олинадиган энергияга сарфланган улкан маблағ миқёси жиҳатдан дунёда учинчи ўринда турган Япония иқтисодига зиён етказди.

Ҳукумат атом энергияси мамлакатдаги энергия учун муҳим манба бўлиб қолишини айтсада, атомга қарши намойишлар давом этмоқда.

Ҳозирча, "Ои"атом станцияси қачон қайта ишга тушиши аниқ эмас.

Япония атом энергиясини назорат қилиш қўмитасига кўра, айни пайтда 12 реакторни қайта ишга тушириш кўриб чиқилмоқда, бироқ бунинг истиқболи ҳали номаълум.

Қайта очилган реактор бир йил ишлади

2012 йил июл ойида "Ои" атом станцияси қайта очилган, лекин аҳолининг қаттиқ норозиликларига сабаб бўлган эди.

Реакторларнинг қайтадан иш бошлаши ҳақида қарор Япония бош вазири Ёсихико Нода томонидан қабул қилинганди.

Жаноб Нодага кўра, атом энергетикасига қайтиш мамлакат иқтисодини изга солиш ва мамлакатда юзага келган электр тақчиллигига барҳам бериш учун зарур.

Электр станцияларнинг ёпилиши мамлакатдаги ишлаб чиқариш соҳасига жиддий зарар етиши ҳақида хавотирлар билдирган тадбиркорлар ҳукуматнинг бу қарори олқишлашди.

Япония бош вазирининг Токиодаги қароргоҳи қаршисида минглаб кишилар йиғилишган ва " Атом реакторлари қайтадан очилмасин" деган сўзларни айтиб қичқиришган.

Намойишчиларга кўра, Япония электр энергияси олишнинг бошқа хавфсиз йўлларини кўриб чиқиши керак.

" Хиросима ва Нагасаки ядро бомбаланишига қарамасдан Япониянинг атом энергиясига қайтганини қандай тушуниш мумкин",- деб айтган намойишчилардан бири.

"Биз учун энг муҳими Ерни кейинги авлод учун тоза ва чиройли қилиб қолдиришимиз зарур. Бунинг учун атом энергиясига муносабатни ўзгартириш, бошқа йўлларини қидириб топиш муҳим",- дейишган улар.