Лондон ажойиботлари: "Альфа-Ромео" автомашинаси 9,5 млн долларга сотилди

Alfa Romeo пойга машинаси шанба кечқурун Bonhams ким ошди савдосида рекорд даражадаги пулга, 5,937 млн фунт ёки 9,427 млн долларга сотилган.

Бу Alfa Romeo русумидаги машина учун шу пайтгача қўйилган улкан баҳо саналади.

Ким ошди савдоси Англия жанубидаги Чичестер шағрида, "Гудвуд"аэродромида ўтказилган.

Аэродром автомашина ишқибозлари билан тўлган.

"Alfa Romeo Tipo C 8C-35 '50013′ - Scuderia Ferrari Nr 65" машинаси 1935 йил ясалган.

Айнан шу автомашинада таниқли италиялик автопойгачи Тацио Нуволари мусобақаларда қатнашгани айтилади.

"Alfa Romeo Monza 2300"нинг 1933 чиқарилган нусхаси ҳам 2010 йил Калифорния штатида рекорд баҳо- 4,2 миллион фунт (6,7 млн)долларга сотиб олинган.

Шу йилнинг июл ойида Bonhams ким ошди савдосида шу пайтгача сотилган машиналар орасида мутлақ рекорд баҳо ўрнатилган.

Ўшанда аргентиналик машҳур пойгачи Хуан Мануэл Фанхионинг 1954-1955 йилдаги "Формула-1" мавсумида ғалаба қозонган Mercedes-Benz машинаси 19, 6 миллионга сотилган эди.