УЕФА Қатардаги Жаҳон чемпионати қишда ўтказилишига рози

Оврўпо футбол бирлашмаси УЕФАнинг таркибига кирган 54 футбол ассоциацияси 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон кубоги ўйинларини ёзги вақтдан қишки вақтга ўтказиш таклифини қўллаб қувватлаганлар.

Бу ҳақда ФИФА вице-президенти Жим Бойс хабар қилган.

Бундан олдин ФИФА тиббий қўмитаси раҳбари Мишел Д'Хуг 2022 йилги жаҳонм чемпионати мусобақаларини ёздан қишга ўтказиш таклифи билан чиққан, ўйинчилар ва ишқибозлар ҳаддан зиёд жазирама иссиққа дош беролмайдилар, деб айтган эди.

"Учрашув иштирокчилари ёз пайтида Қатарда жаҳон чемпионатини ўтказиб бўлмайди, деган хулосага келдилар", деб айтган ФИФА вице-президенти Жим Бойс.

Қатарда Целсий шкаласи бўйича 30 даража ўртача ҳарорат ҳисобланади.

Ёз ойларида ҳаво ҳарорати 50 даражадан кўтарилиб кетади.

ФИФА Президенти раҳбари Зепп Блаттер 2022 йилги ўйинларни ёз фаслида ташкиллаштирилишига рухсат бериб ФИФА хатога йўл қўйганини тан олган эди.

Бу мавзуда батафсилроқ