Бирмада мусулмонларга қарши янги зўравонликлар

Image caption Буддойилар мусулмонларга тегишли уй-жойларга ўт қўйишган.

Полицияга кўра, сешанба куни бир мусулмон аёл ўлдирилган, уйларга ўт қўйилган.

Қарама-қаршиликлар кўчадаги автомобил тўхташ жойида содир бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, буддойи такси ҳайдовчиси ўзини мусулмонлар ҳақорат қилганидан арз этган.

Буддойилар ғазабланиб мусулмонларга тегишли уй-жойларга ўт қўйиб, одамларни калтаклаб кетишган.

"Қари аёл тўқнашувлар пайти ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилган", деб айтган полициячи Ассошиэйтед Пресс агентлигига.

Диний гуруҳлар орасидаги таранглик охирги йилларда янада кучайган.

2012 йилдаги зўравонликлар оқибатида 200 мусулмон ўлдирилган, минглаб одамлар бошпанасиз қолган эди.

Бирма президенти Тейн Сейн буддойилар ва мусулмонлар ўртасида рўй берган зўравонликлардан сўнг Ракхайн штатига ташриф буюрган.