Капитолийдаги отишмага террорчилик амали деб қаралмаяпти

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc
Image caption Отишма овозлари Оқ Уйда ваҳимани келтириб чиқарган.

Вашингтондаги Капитолий биносида Конгресс мажлиси кетаётган пайтда ўқ овозлари эшитилган.

Ҳодисада бир аёл ўлдирилгани, икки полициячи яралангани хабар қилинади.

Отишма Оқ Уйда ваҳимани келтириб чиқарган.

Хабарларга кўра, Оқ Уй атрофидаги қўриқланадиган ҳудудга ёриб ўтишга ҳаракат қилган аёлнинг машинасини полиция ўраб олган.

Ҳайдовчи аёл қочишга муваффақ бўлган. Кейинроқ қўшни кўчада отиб ўлдирилган.

Аёл қуролланмаган, у руҳан носоғлом бўлгани айтилмоқда.

Машина ичида икки-уч ёшлардаги бола ҳам бўлган. Воқеа текширилмоқда.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи аёл стоматология бўлимида ишлаб келган.

Аёлнинг ушбу ҳаракати сабаблари ҳозирча ноаниқ бўлсада, полиция уни террористик ҳужум деб атамаган.

Полиция гумон қилинган аёлнинг Коннектикут штати Стэмфорд шаҳридаги уйини ўраб олиб, тинтув қилган.

Конгрессменлар отишмадан сўнг маълум вақт мажлисни тўхтатишларига тўғри келган.

Ҳодиса ҳақида Президент Барак Обамага хабар берилган.

Икки ҳафта олдин Вашингтонда юз берган бошқа отишмада 12 киши ўлдирилган, уч киши яраланганди.