Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Хитой Шинжонда 150 уйғурни ҳибсга олган"

Хитой давлат матбуотига кўра, хавфсизлик кучлари Шинжон мухтор вилоятида деярли 150 кишини интернет орқали диний эктремизм ғояларини тарқатганлари учун хибсга олишган.

"Шинжон дейли" рўзномасининг бугун ёзишича, мазкур хибсга олишлар июнь ва август ойи мобайнида рўй берган.

Хитой ҳукумати июн ойининг охирларида кузатилган зўравонликлар ортидан Шинжонда хавфсизлик чораларини кучайтираётганини айтганди.

Ишонилишича, бу йилнинг ўзида тўқнашувларда камид 100 одам ҳалок бўлган.

Шинжон Хитойнинг уйғур мусулмон этник озчилигига ватандир. Уйғурлар Пекиннинг қўли остида маданий ва диний босимларга учраб келаётганларидан шикоят қилиб келадилар.

Ўтган ой Президент Ши Жинпинг, ўз таъбирида, бўлгинчилик, террорчилик ва диний экстремизга қарши курашни давом эттиришга ваъда берди.

Бироқ, инсон ҳақлари ташкилотлари Пекинни ўз қаттиққўл хавфсизлик сиёсатини оқлаш учун террорчилик таҳдидини кўпиртириб кўрсатишда айблашади.

Би-би-си Шинжондаги ҳисбга олишлар ортида қандай сабаблар ётганини сўраб хорижда истиқомат қилаетган уйғур фаоли Тулқун Айсарга боғланди. Суҳбатдош уйғур тилида сўзлайди.