Британияга кучли тўфон яқинлашмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Синоптиклар 28 октябрда Англиянинг барча ҳудудларига кучли тўфон ёпирилишидан огоҳлантирмоқда.

Британия ҳукумати аҳолини автомобилда саёҳат қилмасликни маслаҳат берган.

Маълумотларга кўра, тўфон жануби-ғарбий Англия ва Уэлсдан бошланиб, бутун мамлакат ҳудудини кесиб ўтади.

Айни пайтда қирғоқолди ҳудудларда хавфсизлик чоралари кучайтирилгани, сув йўллари ёпилгани айтилмоқда.

Бир неча кун олдин Атлантика уммонида пайдо бўлган даража катта тезликда Британия ороллари томон йўналган.

Мутахассисларнинг хабар қилишича, шамолнинг тезлиги секундига 33 метрга етади.

Бундан икки йил олдин Оврўпога ёпирилган тропик тўфон Британияни ҳам фалажлаб қўйган, соатига 130 км тезликдаги шамол оқибатида ўн минглаб хонадонлар электр энергиясиз қолган эди.