Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқариш манбалари яксон қилинди

Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотига кўра, Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқариш заводлари деярли яроқсиз ҳолга келтирилган.

Халқаро ташкилот келтирган ҳисоботда айтилишича, мутахассислар Суриядаги 23 заводдан 21 тасини текшириб улгурганлар.

Кимёвий снарядлар ва заҳарли моддаларнинг асосий қисми йўқ қилинган.

Мутахассисларнинг билдиришича, қолган икки объектда текшириш ўтказиш жуда хавфлилиги боис олиб борилаётган ишлар 2014 йилнинг ўрталаригача давом этади.

Бироқ у заводлардаги кимёвий қурол воситалари текширилмоқда.

Ишлаб чиқарилган қирғин қуролларининг заҳираларини тўлиқ тугатилиши учун фурсат лозимлиги айтилган.

Биринчи ноябрда Сурия ҳукуматига қўйилган кимёвий қуролларни халқаро кузатувга топшириш муддати ниҳоясига етади.

Расмий Дамашқ Россия воситачилигида ўзидаги оммавий қирғин қуролларини тугатиш ёки кераксиз ҳолга келтириш талабига рози бўлган эди.

Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти манбаси ҳам Ассошиэйтед Пресс агентлигига Суриядаги қирғин қуроллари ишлаб чиқарадиган ускуналарнинг яксон қилинганини тасдиқлаган.

Бу мавзуда батафсилроқ