Хитой: Коммунистик партия биносида портлаш рўй берди

Ҳодиса жойида тутун кўринган
Image caption Ҳодиса жойида тутун кўринган

Хитой Коммунистик партиясининг Тайюан шаҳри бўлими биноси ёнида бир неча портлаш содир этилди. Бир киши ўлди.

Синхуа ахборот агентлиги бомбаларнинг уйда ясалган қўлбола эканлигини ёзмоқда. Агентликка кўра, саккиз одам жароҳат олган ва икки машинага зарар етган.

Би-би-си мухбирининг айтишича, портлашлар 7 ёки 8 марта бўлган. Полиция маълумотларига кўра ҳодиса жойида унча катта бўлмаган бир нечата портловчи ускуна ишлаб кетган. Давлат телевидениеси ускуналар гулзорга жойлаштирилганини таъкидламоқда.

Портлашлар эрталабки тиғиз вақтда маҳаллий вақт билан соат 7:40 да бўлган. Партия бўлими биносидаги ойналар синган.

Ижтимоий тармоқларга қўйилган расмларда ҳодиса жойида тутун ва ўт ўчириш машиналарини кўриш мумкин.

Шанси полицияси ҳодиса жойига бўлга раҳбарлари зудлик билан жўнаб кетганини билдирган.

Ҳодиса нима сабабдан рўй бергани борасида ҳозирча бирор изоҳ йўқ. Ўтмишда норози фуқаролар томонидан маҳаллий ҳокимият структураларини нишонга олиш ҳоллари бўлиб турган.

Пекин марказида ўтган ҳафта рўй берган портлаш сабаб одамлар орасида танглик кучли. Ўшанда Одам тиғиз майдонга шиддат билан кириб келган автоулов тўсатдан портлаб кетганди.

Камида беш кишининг умрига зомин бўлган ҳужумни полиция худкушлик амали, деб гумон қилаётир.

Шу ҳафта сўнггида Коммунистик партия раҳбарлари Пекинда йирик иқтисодий режалаштириш йиғилишида учрашиши керак.