Покистондаги Толибон ҳаракати ўзининг янги раҳбарини эълон қилди

Image caption Мулло Фазлуллоҳ ўта қаттиққўллиги билан танилган

Покистондаги Толибон ҳаракати Мулло Фазлуллоҳни ўзининг янги раҳбари дея эълон қилган.

Ҳаракат раҳбари Ҳакимуллоҳ Меҳсуд ўтган ҳафта шимолий Вазиристонда дрон ҳужумида ҳалок этилганди.

Толибон ҳаракатининг Сват водийсидаги энг кўзга қўмондонларидан бири бўлган Мулло Фазлуллоҳ Покистон шимоли-шарқида Толибон раҳбарлари шўроси пайтида танлаб олинган.

Покистон ҳукумати АҚШни Толибон билан тинчлик музокараларини бошлаш ҳаракатларига тўсқинлик қилишда айблаган эди.

Исломободдаги Би-би-си мухбири Ричард Галпиннинг айтишича, покистонлик мактаб ўқувчиси Малала Юсуфзайни отган шахслар Мавлон Фазлуллоҳнинг жангчилари бўлишган.

Ричард Галпинга кўра, Мулло Фазлуллоҳ ҳар қандай тинчлик музокараларини ўтказиш уринишларига қаттиқ қаршилик кўрсатиши мумкин.

Мулло Фазлуллоҳнинг Толибон раҳбари этиб танлангани ҳақидаги хабар ҳаракатнинг муваққат раҳбари Асматуллоҳ Шоҳин томонидан эълон қилинган.

Мазкур хабар эълон этилиши ортидан Мироншоҳ минтақасида осмонга ўқлар узилган.

Мавлоно Фазлуллоҳ Сват водийсида 2007-2009 йиллар орасида ўта қонли амалиётлар ўтказган, жумладан мактабларга ўт қўйган, омма ўнгида жиноятчиларга дарра урган ва бошларини таналаридан жудо қилган.

Бу мавзуда батафсилроқ