"Араб дунёсида аёллар ҳуқуқлари энг кўп Мисрда поймол этилади"

Гендер масалаларида мутахассислар ўтказган сўров ана шундай хулосага келган.

Thomson Reuters Вакфи ўтказган сўровга кўра, Мисрда бундай вазиятнинг юзага келишига жинсий тегажоқлик, аёлларни хатна қилиш ва анъанадор исломий гуруҳларнинг купайиши сабаб бўлган. Сўровда Сурия дохил араб дунёсининг 21 давлатидан 330 дан зиёд гендер масалаларида мутахассислар иштирок этганлар.

Сўровда мутахассилардан аёлларга қарши зўравонлик, фарзанд кўришда танлов имкони, оилада аёлларга муносабат ва сиёсат билан иқтисодда аёлларнинг роли ҳақида саволлар сўралган.

Маълум бўлишича Мисрда қабул қилингана ёлларга нисбатан камситувчи қонунлар ва тарфикинг муаммолари Мисрнинг 22 араб давлати орасида энг пастки ўриндан жой олишига сабаб бўлган.

АҚШда жойлашган ҳуқуқ ташкилотидан Заҳра Радваннинг айтишича, Қоҳирадан ташқари ҳудудларда шундай қишлоқлар борки, у ерларнинг иқтисоди бутунлай аёллар тарфикинги ва мажбуран эрга беришга асосланган.

Лекин Мисрдаги аёлларнинг энг катта муаммоси жинсий таҳқирлаш экан.

Ўтган апрел ойида БМТ томонидан чиқарилган ҳисоботда мисрлик қизларнинг 99ю3 фоизи жинсий таҳқирлаш қурбони бўлганликларини кўрсатганади.

Фаолларга кўра, аёлларни кўчада жинсий таҳқирлаш одатий кўринишга айланиб қолган.

Лекин журналист Мона Елтавининг ББС билан суҳбатда айтишича, Миср рўйхатнинг пастидан ўрин олганлиги унинг учун кутилмаган ҳол бўлди:

"Сўров натижалари эълон қилинишдидан аввал мен Твиттер орқали қайси мамлакат энг паст ўрин олади, деган саволни ўртага ташлагандим. Кўплар Саудия Арабистони ва Яман бўлса керак, деган тахминларни айтишганди. Менимча Мисрнинг муаммоси шундаки бу ерда сиёсий инқилоб рўй берди, эндиликда биз бу инқилобни бошқа соҳаларда, жинисй ва ижтимоиий соҳаларда ҳам давом ээтиришимиз керак. Яъни инқилоб ҳар бир инсоннинг уйига кириб келсин. Биз уйимиздаги Мубораклар, онгимиздаги Муборак ва ётоқлармиздаги Муборакларга қарши чиқишимиз керак энди. Чунки бу каби патриархатга қарши бўлган ижтимоий инқилобни амалга оширмасак, Ҳосни Муборакка ўхшаган бошқаси келади раҳбар бўлиб. Мана қаранг жинслар тенглигини тан олмайдиган Мумуслмон биродарларидан Муҳаммад Мўрсий келди қудратга. Ундан кейин инқилобий ҳаркатларда қатншаган аёларга нисбатан жинсий таҳқирлаш даражасида бўлган қизларнинг бокиралигини текшириш каби жирканч амалларга рухсат берган, генерал Сисси келди. Ана шунинг учун аёлларнинг аҳволи ҳозирда Мисрда ёмон", деди журналист Мона Елтави.

Айни вақтда Ироқда ҳам Саддам Ҳуссайн режими ағдарилганидан сўнг аёллар аҳволи ёмонлашгани қайд этилган. йтилишича, мамлакат бўйлаб давом этаётган зўравонликлардан аёллар беҳад даражада азият чекмоқдалар.

Саудия Арабистони эса аёлларнинг сиёсий соҳада иштироклари, ишга жойлашишда камситишлар, эркин сафар қилиш ва мол-мулкка эгалик соҳаларида аҳвол рисоладагидек эмаслигини аён бўлган.

Лекин ўта анъанадор кўрилган Суадия рабистони аёлларнинг таълим олиш ва соғлиқ тизимиждан фойдаланиш, фарзанд кўришда танлов ва зўравонликка қарши курашда бошқа араб мамлакатларига қраганда анчайин пешқадам эканлиги ҳам айтилган.