Шаҳзода Уилямнинг никоҳ тўйи торт бўлаги кимошди савдосида

Image caption Британия қирол оиласи вакилларининг тўй маросимлари учун тайёрланган тортлар кимошдига қўйилиши анъанага тусини олган.

Julien Auctions кимошди савдосида шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон тўйида зиёфат дастурхонида узатилган тортнинг бўлаги сотилган. Мевали торт бўлаги 4160 долларга сотишга муваффақ бўлинган.

Таркибида узум, ёнғоқ, гилос, лимон ва апельсин ва француз коняги бўлган торт бўлаги кимга насиб қилгани номаълум.

Беверли-Хилздаги Julien Auctions вакилининг таъкидлашича, кондитер устаси тайёрлаган тўй торти икки йил ўтгач ҳали ҳам ейишлик экан.

650 бўлакли тортдан қанчаси сотилиши режалангани айтилмаган.

Британия қирол оиласи вакилларининг тўй маросимлари учун тайёрланган тортлар кимошдига қўйилиши анъанага тусини олган.

Шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтоннинг 2011 йил 29 апрелда бўлиб ўтган никоҳ маросимидан сақланган ширинлик бўлаги 2012 йил май ойида ҳам сотилган эди.

2013 йил 22 июлда улар оиласида шаҳзода Жорж Александр туғилди.