Эроннинг Бейрутдаги элчихонаси яқинида портлаш рўй берган

Ливан пойтахтида содир этилган портлашда камида йигирма киши ўлгани хабар қилинмоқда.

Хабарларга кўра, ракета ҳужуми ёки автомашина ўрнатилган мина орқали портлаш амалга оширилган.

Гувоҳларнинг айтишича, элчихона атрофидаги бир неча бинолар жиддий шикастланган.

Эрон Ливаннинг "Ҳезболлоҳ" шиа гуруҳини қувватлаб келади.

Хезболлоҳ минглаб жангчиларини Сурияда ҳукумат кучлари томонида туриб исёнчиларга қарши курашишга юборган.

Шу боисдан Эроннинг Бейрутдаги элчихонаси ҳудуди "Ҳезболлоҳ" боис нишонга олингани айтилади.

Би-би-сининг Бейрутдаги мухбирига кўра, портлаш ташкилотчилари Эрон ва "Ҳезболлоҳ"га шу тариқа огоҳлантириш билдириб қўймоқчи бўлишган.

Башар Ассад кучлари Ливан чегаралари орқали исёнчи гуруҳларга келадиган ёрдамлардан узиб қўйишга ҳаракат қилишади.

Сурия можароси аллақачон қўшни мамлакатлар ҳудудларига кириб борган.

Август ойининг ўртасида ҳам Бейрутдаги кучли портлашда 16 киши қурбон бўлган эди.

Бу мавзуда батафсилроқ