Туркия Бош вазири қароргоҳи ташқарисида "худкуш ҳужумчи" ушланди

Туркия полициясининг маълум қилишича, мамлакат Бош вазири қароргоҳи ташқарисида худкуш ҳужумчи, дея гумон қилинган шахс қўлга олинган.

Давлат матбуотининг хабар беришича, гумон остидаги шахсга қарата полиция ўқ очган ва жароҳатланган ҳужумчини касалхонага олиб кетганлар.

Лекин Бош вазир маслаҳатчисининг Тwitter да айтишича, полиция ҳавога қараб ўқ очган ва ҳеч ким жароҳатланмаган.

Хабар агентликлари орқали тарқатилаётган видеотасвирларда Анқарадаги Бош вазир оффиси атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани акс этган.

Anatolia давлат хабар агентлигига кўра, портловчи моддаларни ўзига осиб олган гумон остидаги шахс Бош вазир оффисига киришга ҳаракат қилган вақти хавфсизлик ходимлари уни қўлга олганлар.

Агентликка кўра, портловчи ускуналарга қарши гуруҳ мутахассилари етиб келгунларига қадар уни ушлаб турганлар.

Ҳодиса рўй берган вақти Бош вазир Ражаб Тойиб Эрдуғон бинода бўлмаганлиги айтилган.