'Севишганларни ўлдирганларни топинг, акс ҳолда ҳарбий амалиёт бошлаймиз'

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги полицияга севишганларни ўлдиришда масъул шахсларни қўлга олишга буйруқ берган.

Бағлон вилояти полиция хизмати бошлиғи Генерал Аминуллоҳ Амархел Аҳмадзай қавмига тегишли 2000 та оилага мурожаат қиларкан, агар қотиллар полицияга топширилмаса, ҳарбий амалиёт бошлаш билан огоҳлантирган.

Вилоят полициясининг маълум қилишича, жорий ҳафта бир-бирларига кўнгил қўйган ёшлар Данди Ғўрий улусворлигидан қочиб кетишга уринишган.

Аммо, улар кетаётган автомобил Аҳмадзай қавми одамлари тарафидан тўхтатилган ва ўзлари олиб кетилган.

Қавм кенгаши бу икки ёшнинг ҳатти-ҳаракатини жамоа учун шармандалик деб топаркан, улар АК-47 русумли қурол билан отиб ўлдирилган.

Севишганлар маҳаллий қишлоқ одамлари томонидан қўлга олинган пайт хавфсизлик кучлари ҳудудга етиб боришган. Бироқ, минглаб одамлар уларини тўхтатиб қолган.

Қотиллик амалга оширилган минтақа вилоят маркази Пули Қумридан 10 чақиримгина узоқда жойлашган.

Қатлни юзлаб одамлар томоша қилишган.

Бу Афғонистон ҳукумати учун хижолатли ҳодиса. Чунки, минтақа Толибон таянч нуқтаси эмас, Афғонистон ҳукумати назорати остида.

Бу мавзуда батафсилроқ