Сурия можароси: Аёллар 'таҳқирлашлар ва қийноқлар' нишонига айланмоқда

Image caption Инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, Cурия можаросида 6 мингга яқин аёл зўрланган.

Сурияда борган сайин кўпроқ аёллар ҳукумат кучлари ва қуролли гуруҳлар томонидан зўрланмоқда ва қийноқларга тутилмоқда.

2011 йил март ойида бошланган можарода ҳозирга қадар 6 мингга аяқин аёл зўрланган, дея хабар беради Оврўпо ва Ўрта Ер денгизи Инсон Ҳуқуқлари Тармоғи.

Гуруҳ матбуот котиби сўзларига кўра, ёмонотлиқ бўлиб қолган бу аёллар ўз уйларини тарт этишга мажбур бўлмоқдалар.

Ҳисоботда илова қилинишича, аёллар ва уларнинг фазандлари мерганлар томонидан ҳадафга олинмоқдалар.

20013 йил бошида тайёрланган ҳисобот шифокорлар ва зўрланган аёлларнинг ўзлари билан бўлган ҳисоботларга асосланган.

Унда келтирилишича, маҳкама қарорисиз ҳибсга олинган ёда ўғирлаб кетилган юзлаб суриялик аёллар давлат қамоқхоналарида турли хил қийноқларга тутилганлар.

"Улардан баъзилари ё ҳукумат ёда мухолифат аъзоларига алоқадор бўлганликлари учун кўп ҳолларда гаровда ушлаб туриладилар," - дейди Оврўпо ва Ўрта Ер денгизи Инсон Ҳуқуқлари Тармоғининг матбуот котиби, Ҳает Сегиче. - "Улар сиёсий муаммолар туфайли атайлабдан нишонга олинмоқдалар."

'Яккалаб қўйилганлар'

Ҳисоботда қўшимча қилинишича, аёлларни гаровга олиш интиқом олиш ва маҳбусларни озод этиш стратегиясининг бир қисмига айланган.

Оммавий тарзда зўрлаш кўп ҳолларда аёлларни яккалаб қўяди.

"Халқ орасида "ёмонотлиқ" бўлган аёллар ўз маконларини тарк этишга мажбур бўлишади, ўз уйини тарк эта олмаганлар эса яккаланиб қолишади," - дейди Зегиче хоним.

БМТ ҳисоботига кўра, Сурия можаросида 100 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган ва 2 миллиондан ортиқ инсон Сурияни тарк этган.

Душанба куни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун бор ҳукумат ва мухолифат ўртасида илк тинчлик музокаралари 22 январ куни Женевада бўлиб ўтишини эълон қилди.

Унинг айтишича, "азобу уқубатлар ва вайронагарчиликларга нуқта қўйиш учун берилган бу имкониятдан фойдаланмаслик"ни кечириб бўлмайди.