"Шимпанзеларга "ҳуқуқий шахс" мақоми берилиши керак"

Image caption Шимпанзеларга "ҳуқуқий инсон" мақоми берилиши учун олимлар кўрсатмаларига эътибор қаратилиши кутилмоқда

АҚШдаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ню-Йорк маҳкамасини шимпанзеларни ҳуқуқий шахс сифатида тан олишга чақирмоқда.

Nonhuman Rights Project номли ташкилот Томми исмли шимпанзега "ҳуқуқий инсон" мақомини олиб бериш билан унинг "жисмоний эркинликка оид фундаментал ҳуқуқи"ни таъминлашни истайди.

Ташкилот жорий ҳафта давомида яна учта шимпанзега айни мақом берилишини талаб қилиб, Ню-Йорк маҳкамаларига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.

Nonhuman Rights Project шимпанзеларни тутқунликдан озод этишларини истайди.

Ташиклотнинг даъво қилишича, шимпанзелар Шимолий Америка Приматлари Қўриқхонасига жойлаштирилиши лозим.

Nonhuman Rights Project Томми номидан маҳкамага душанба куни мурожаат қилган.

"Биз шимпанзеларни мустақил деб ҳисоблаймиз. Бу уларнинг ўзини уддалай оладиган, рафторини биладиган ва ўз ҳаётини қандай ўтказишда қарор бера олади деган маънони англатади," - деб айтган Nonhuman Rights Project ташкилоти асосчиси Стивен Уайз.

Маҳкамага топширилган ҳужжатларга олимлар хулосалари ҳам бириктирилган.

"Шимпанзеларнинг мустақил эканини исботлай олсак, уларда ҳуқуқий шахс мақомини қўлга киритиш имкони пайдо бўлади," - деб айтган жаноб Уаз.

Томми, ташкилотга кўра, Ню-Йоркнинг Гровисвил минтақасида "яшашга мослаштирилган автоулов ичида ушлаб турилибди".

Томми истиқомат қилувчи жой эгаси Патрик Лаверининг айтишича, шимпанзе қафаси жуда кенг ва у ерда "жуда кўп ўйинчоқлар бор".

У Томмини қўриқхонага жойлаштира олмагани, чунки қўриқхонада шимпанзе учун бўш хона бўлмаганини айтади.

"Агар Nonhuman Rights Project ташкилоти Томми 30 умрини қаерда ўтказганини кўрганларида эди, унинг ҳозирги шароитидан бошлари осмонга етган бўларди," - деб айтган жаноб ЛавериNew York Times газетасига.

Ташкилот мавжудотларнинг жорий мақомини ўзгартиришни ўзининг устувор мақсади этиб олганини айтади.

Nonhuman Rights Project келажакда гориллалар, орангутанлар, китлар, делфинлар ва филлар номидан маҳкамага ариза топширишни режалаштирмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ