Манделани хотирлаш маросимига минглаб кишилар йиғилдилар

Жанубий Африканинг илк қора танли президенти Нелсон Манделани хотирлаш учун Йоханесбургдаги стадионга минглаб кишилар йиғилганлар.

Маросимда АҚШ президенти Барак Обама, Куба президенти Раул Кастро ва БМТ Бош котиби нутқ сўзлашлари режаланган.

Шунингдек Нелсон Манделанинг 4 набираси ҳам нутқ сўзлайдилар.

Стадион 95 минг кишига мўлжалланган, аммо маросимда иштирок этиш хоҳишида бўлганлар бундан-да-зиёд эканлиги айтилган.

Нелсон Мандела ўтган пайшанба куни 95 ёшида оламдан кўз юмганди.

Унинг дафн маросими келгуси якшанба кунига режаланган.

Бугунги хотирлаш маросими охирги йилларда жаҳон раҳбарларининг энг кўп сони йиғилган маҳфаллардан бири эканлиги айтилмоқда.

Маросим бошланишидан аввал одамлар ёмғир остида бир неча соатлаб навбат кутишди.

Би-би-си мухбирига кўра, одамлар собиқ президентларининг ёрқин хотирасини қўшиқ ва рақслар билан ёдламоқдалар.

Маросимда иштирок этиш келган Шаҳида Роунинг айтишича, Мандела туфайли уни инсон сифатида қабул қила бошлаганлар шунинг учун унга ўз миннатдорчилигини билдириш учун келган.

Маросим тўрт соатга яқин давом этиши маълум қилинган.

Нелсон Манделанинг беваси Граса Машел стадионга олқишлар остида кириб келган.

Бу мавзуда батафсилроқ