Россиянинг Арзамас шаҳрида норозиликлар

Россиянинг Нижнегород вилоятидаги Арзамас шаҳрида бир кишининг ўлдирилиши ортидан норозилик чиқишлари бўлиб ўтди.

Маҳаллий полиция маълумотига кўра, 7 декабрга ўтар кечаси рўй берган муштлашув натижасида 26 ёшли маҳаллий йигит пичоқ жароҳати олган.

Уни касалхоанга олиб кетаётган вақтлари тез ёрдам машинасида жон берган. Яна бир пичоқ жароҳати олган шахс ҳануз касалхонада.

Айтилишича, муштлашув арманларга тегишли, дея айтилган "Очаг" кафеси ташқарисидла бўлиб ўтган.

Ҳодисанинг эртаси куни Арзамаснинг марказий черкови майдонида 50ка яқин киши йиғилиб, айбдорларни тутиб жазолаш ва четдан келганларга тегишли бўлган муассасаларни ёпишни талаб қилганлар.

Йиғилганлар ўнгига шаҳар маъмурияти раҳбари ва Ички Ишлар бўлими бошлиғи чиқиб, суҳбат ўтказишганидан сўнг тарқаб кетганлар.

Душанба куни қотиликка алоқадорликда гумон қилинган уч кишининг ҳибсга олингани ҳақида маълум қилинганидан сўнг кечга бориб тартибсизликлар бошланган.

Интернет орқали тарқатилган видеотасвирларда "Руслар олға", дея шиорларни айтиб гуруҳ-гуруҳ ёшлар "келгиндилар"га тегишли дўкон ва ширкатларнинг пешойналарини уриб синдиришгани туширилган.

Бу амалларда гумон қилинган тўрт киши ҳам қўлга олинган.

Шунингдек, "Другая Россия" партияси вебсаҳифасида маълум қилинишича, партиянинг маҳаллий бўлинмаси раҳбари ҳам қўлга олинган.

Дмитрий Исусов душанба куни ўтказилган норозилик чиқишида маҳаллий маъмуриятнинг истеъфосини талаб қилиб нутқ сўзлаган.

Лекин расман жаноб Исусов ёз ойларида ўтказилган норозилик чиқишида қатнашгани учун солинган жармани тўлмаслик айбланган.

Россия матбуоти Арзамасдаги ҳодисаларни Москванинг Бирюлёво мавзасида бўлиб ўтган ҳодисаларга қиёсламоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ