Лондондаги кўргазмадан машҳур санъат асарлари ўғирланди

Image caption Ўғирланган асар 15 минг фунтга баҳоланган.

Лондоннинг Ноттинг Хилдаги бадиий кўргазмалар залидан рассом Дэмиен Херстнинг икки асари ўғирлаб кетилган.

Херстнинг "Пиронин У" (Pyronin Y) ва "Олеоилсаркозин" (Oleoylsarcosine) асарларининг умумий баҳоси 33 минг фунтни ташкил қилади.

Уларда турли рангдаги нуқталар тасвирланган.

Картина бундан беш кун олдин ҳашаматли "Эксгибиционист" галереясига қўйилган.

Дэмиен Херст дунёнинг энг бадавлат расссомларидан ҳисобланади.

Ҳодисасини текшираётган полицияга кўра, дунёга машҳур санъат асарлари буюртма асосида ўғирланган бўлиши мумкин.

Полиция ўғирликка гувоҳ бўлганлар бўлса, мукофот эвазига маълумот беришларини сўрамоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ