Эрон иккинчи бор маймунни фазога учирди

Image caption Бироқ олимлар Эроннинг биринчи марта маймун учиргани омадли бўлганига шубҳа билан қарашади.

Эрон ичида маймун билан фазога учган ракета Ерга муваффақиятли қайтиб тушганини билдирди.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг сўзларига кўра, "Фарғам" лақабли маймун фазодан соғлом ҳолатда қайтган.

Лекин олимлар Эроннинг биринчи марта маймун учиргани омадли бўлганига шубҳа билан қарашади.

Эрон Президенти Рухонийнинг сайтида "фазога тирик мавжудотни чиқариш лойиҳаси муваффақиятли якунлангани" билан олимларни табриклаган.

Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон тарихида биринчи бор двигателида суюқ ёнилғи бўлган ракетада маймун фазога учирилган.

Январ ойида ҳам Эрон "Пишгам"ракетаси ичида маймун билан фазога кўтарилганини эълон қилганди.

Бироқ кузатувчилар фикрича, парвоздан олдин ва кейин олинган суратларда икки хил маймунинг акси бор. Шу боисдан улар маймун парвозга дош беролмай ўлган бўлишини тахмин қилишди.

Эрон расмийлари эса фазога олиб чиқилган маймун сурати ўрнига тажрибада ишлатилган маймун сурати хато бериб юборилганини айтиб, бунга ойдинлик киритди.

2010 йилда Эрон сичқон, тошбақа ва чувалгангни фазога омадли учирганди.

Ғарб давлатлари Эроннинг бу ҳаракатлари келажакда ядровий қурол ишлаб чиқарилишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирганлар.

Шу боисдан Эрон бир неча йилдан буён Ғарб давлатлари босими остида қолмоқда. Эрон рақиблари, энг аввало Исроил ядровий лойиҳадан мақсад атом қуролини яратиш, деб таъкидлайди.

Бу мавзуда батафсилроқ