Суданда давлат тўнтариши содир бўлиши мумкинми?

Image caption Одамлар зўравонликлардан қўрқиб, уйларини ташлаб қочганлар.

Африканинг энг ёш давлати, икки йил аввал мустақиллик эълон қилган Жанубий Суданда қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Нуэр ва Динка этник гуруҳлари нефтга бой шимолий ҳудудларда қақшатқич жанглар олиб боришаяпти.

Минглаб одамлар уйларидан қочган. Президент Обама Жанубий Судан фуқаролар уруши бўсағасида турганини айтиб, жангларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Президент Салва Киир уни ўзининг собиқ вице президенти Риек Мачар тўнтаришга уринганини айтмоқда.

Бироқ жаноб Мачар буни рад қилади. Ҳўш, Жанубий Судандаги вазият ҳозир қандай босқичда?

Демак, Жанубий Судан дунёнинг энг янги давлати, бу давлат Африканинг марказида жойлашган ва олтита мамлакат билан чегарадошдир.

Жанубий Судан нефтга бой, аммо ўн йиллаб давом этган фуқаролар уруши туфайли у дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири - аҳолининг фақат 15 фоизи мобил алоқа хизматидан фойдаланади. Инфратузилма абгор. Автойўллар жуда оз.

Шунинг учун марказий минтақалардан оқадиган Нил дарёси муҳим транспорт ва савдо йўлига айланган. Чорвачилик Жанубий Судан иқтисодида қон томир саналади. Одамларнинг бойлиги чорванинг катталиги билан белгиланади.

Жанубий Судан 2011 йилда Судандан ажралиб чиқди. Ўшандан бери мамлакатда бир неча бор қуролли қўзғолонлар кечди. Чегарада тўқнашувлар бўлди. Чорва устидан фожеали можаролар бўлди. Аммо буларнинг бари пойтахт Жубадан ташқарида кечар эди.

Image caption Суданга инсонпарварлик ёрдамлари юборилмоқда.

Ҳукуматнинг асосий хавотири нефт оқимининг давомийлигини таъминлаш билан боғлиқ эди.

Айни шу масала Судан билан муносабатларни таранглаштирган ва фақат Апрел ойига келиб нефт таъминоти яна йўлга қўйилганди.

Қудратдаги партия орасида зиддиятлар Июл ойида бошланди. Кўпчилик Динка гуруҳидан бўлган Президент Салва Киир, озчилик Нуэр гуруҳи вакили бўлмиш ўринбосари Рейк Мачарни вазифасидан бўшатди.

Давлат тўнтариши ҳақида хавотирлар бор.

Бироқ бу вазиятга боғлиқ. Жубадаги жангларнинг аниқ тафсилотлари аён эмас. БМТга кўра, жанглар асосан этник асосга эга... Президент Киир ўзининг ўринбосари Мачарни айбламоқда. Мачар ҳозирда яшириниб юргани айтилмоқда.

Аммо у ўзига қўйилган барча айбловларни рад этмоқда. Киир жанобларини коррупцияга қарши курашмагани ва Июл ойида партия раҳбарлиги учун унга қарши курашишини маълум қилган.

Сўнгги воқеалар Фуқаролар урушига айланиб кетиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришлар янграмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг раҳбари Жерард Арод ана шундай хавф билан огоҳлантирмоқда.

Яъни, Динка ва Нуйр этник гуруҳлари орасида уруш чиқиши хавфи...

Ҳозирда Жубадаги БМТ қароргоҳида 20000 мингга яқин одамлар бошпана излаб келишган.

Мамлакатда узоқ давом этган фуқаролар уруши туфайли қурол-яроқ кўп.

Аммо айрим кузатувчилар, Президент бу вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётгани ва танқидчиларини жиловлаб қўйиш ниятида эканини айтишмоқда.