Йога Исломга зидми?

Кўплар учун йога дарсларида асосий хавотир - тўғри нафас олиб нафас чиқариш ёки оёқлари талаб қилинган позицияда турибдими йўқлигидир.

Аммо, айримлар бу ерга келишим керак эдими ўзи, деган шубҳага борадилар. Улар ўз эътиқодларига хилоф иш тутаётганларидан қўрқишади.

Фарида Ҳамза мусулмон, у Қўшма Штатларда истиқомат қилади. Фарида 2-3 йилдан бери йога дарсларига қатнайди. У бу ишни бошланишидан олдин йогадан дарс беришни ният қилганди.

"Оилам ва баъзи дўстларимга бу ҳақда айтарканман, улар ижобий муносабат билдиришмади", деб эслайди у. "Улар нега энди бу ишни қилмоқчилигим ва ушбу амал Исломга зид бўлиши мумкинлигидан ўта саросимага тушишди".

Дунё бўйлаб кўплаб мусулмону насронийлар ҳамда яҳудийлар биргаликда шуғулланадиган йоганинг тарихий илдизи ҳиндуизм ва буддавизм билан боғлиқ диний амалларга бориб тақалади.

"Айни мана шу жиҳат менинг дўстларим ва яқинларимни шубҳалантирарди", дейди Фарида.

Ўтган йил Британиядаги черков залларидан бирида йога дарслари тақиқланди. "Йога - ҳиндуларнинг диний амали", деб айтди руҳоний Жон Чандлер.

"Католик черкови ўлароқ биз Инжилни тарғиб қилишимиз керак ва биномиздан шу йўлда фойдаланамиз".

Британиядаги ангиликан черковлар ҳам бирин-кетин шунга ўхшаш қарорлар ола бошлашди.

Қўшма Штатларда эса, таниқли руҳонийлар йогани "шайтоний" дея аташди.

Йога ҳақиқатдан ҳам диний амалми деган савол юзасидан яна битта жавоб Ҳиндистонда Олий маҳкамасидан кутилмоқда. Йога дунёга келгани айтиладиган ушбу мамлакат маҳкамаси тез орада бу борада қарор чиқариши керак.

Ўтган ой йогапарастлар гуруҳи маҳкамага арзнома ёзиб, йогани мактаб ўқув дастурлари таркибига киритишни сўрашди.

Давлат мактаблари дунёвий ҳисобланадиган Ҳиндистон маҳкамаси бу ғоядан у қадар хурсанд эмаслигини ва озчилик гуруҳларнинг айни мавзудаги фикрларини ўрганилишини айтган.

Йога диний амалми?

Image caption Йоганинг тарихий илдизи ҳиндуизм ва буддавизм билан боғлиқ диний амалларга бориб тақалади

"Йога ниҳоятда кенг тушунча, айни мана шу ҳолат масалани чигаллаштиради", дейди ЛондонЙога жамияти - йога бўйича ўқитувчилар тайёрлаш академияси асосчиси Ребека Ффренч.

"Йоганинг турли турлари бор, - дейди у, - айримлари бошқаларига нисбатан динийроқ. Масалан, Ҳаре Кришна роҳиблари Бхакти йогасини севишади. Ғарбда кўплар йогани комиллик томон йўл деб ўйлайдилар", дея қўшимча қилади Ребека Ффренч.

"Комиллик" мазмун моҳияти ҳам анъаналарга бориб тақалади. Баъзи ҳиндулар учун бу қайта тирилишдан озод бўлишдир. Бироқ, йога билан шуғулланувчи бошқа кўплаб одамлар бу билан ақлий хотиржамликка эришиш ёки дунёнинг асл моҳияти ва унда ўз ўрнингизни англаш мумкинлигига урғу беришади.

Аммо, йога Насронийлик, Ислом ёки бошқа динларга мос келадими деган савол баҳсталаб.

"Тарихда унинг динга алоқадорлиги излари бор", дейди Ффренч. "Аммо, агар ният қилмасангиз ҳам бу диний бўлиб қолиши мумкинми? Агар мен тиззалаб турсам, бу ибодат қилаётганимни англатадими ёки фақат тиззалаётганимними?"

Фарида Ҳамза ҳам ҳиндлар эҳромида ташкил қилинган йога дарсларига бора туриб ўзидан шу саволни сўрайди.

"Мен ўзимни ўта гуноҳкор ҳис қилардим, аммо охирида Аллоҳ менинг ниятларимни тушунишига ишонишим керак эди", деб ёзади у ўз блогида.

"Мени уларга ҳеч қандай анъанавий урф-одатларда иштирок этишни истамаслигимни айтдим ва менинг ҳиссиётларимга ҳурмат билан қарашди".

"Диний ўзагидан ажратилган йога?"

Йога дарслари бир-биридан фарқ қилади. Баъзиларида сутралар айтилади, бошқаларида "космик энергия"га мурожаат қилинади.

Дарслар "Салом" ёки "Намасте" дея ибодатга ўхшаш ишора билан тугаши мумкин.

Медитация пайти эса, иштирокчилар "оум" деган муқаддас сўзни такрорлашга даъват қилинади. Буддавийлар ва ҳиндулар борлиқни пайдо бўлишига олиб келган овоз деб ишонадилар.

Аммо, бошқа дарсларда руҳий оламга мутлақо мурожаат қилинмайди.

Йога бениҳоя оммабоп бўлган Эронда айни йўлни танлашган.

Айтиш жоиз, йога Шариат қонунлари ва сиёсий Исломий тизим амалда бўлган мамлакатда гуллаб-яшнай олган.

Ўқитувлар ҳамиша эҳтиёткорлик билан "йога спорти" деган иборани қўллашади.

Эрон Йога Федерацияси асосчиларидан бири Би-би-сига ўз номини ошкор қилмаслик шарти билан гапираркан, ўта эҳтиёткорлик билан иш тутишлари, йогага эшиклар ёпиб қўйилишидан қўрқишлари ҳақида айтади.

"Мен йога ўргатаётган пайтим ҳар доим бу дин эмаслигини таъкидлайман. Бу ҳиндулар ва ё буддавийларга тегишли эмас. Бу фалсафа ва ёндашув. Сиз ўзингизни яхши ҳис қилишингизни таъминлайдиган амал. Диққатингизни жамлашни яхшилайди ва энергия беради".

Аммо, суҳбатдошга кўра, энергия сўзини ишлатишда ҳам ўта эҳтиёткорлик зарар ва бу бошқа маънода талқин қилиниши мумкин.

"Биз фатводан қочиш учун жуда қаттиқ ишлаяпмиз", дейди у.

"Аммо, қизиғи, муллалардан бири йога ўргатарди ва кўплаб юқори мартабали уламолар оилалари ҳам дарсларда иштирок этишган", дея қўшимча қилади суҳбатдош.

Ғарбдагидан фарқли ўлароқ, йога дарслари у ерда бироз секинроқ олиб борилади, ҳар бир позиция жисмоний жиҳатдан қанчалар фойдали экани муҳокама қилинади.

Бошқа спорт турлари қатори йога мусобоқалари ҳам ўтказилади. Халқаро йога ўқитувчилари ҳакам сифатида таклиф қилинади.

2008 йил Малайзиянинг бешта штатида йогани тақиқловчи фатво эълон қилинганди.

Пойтахт Куала Лампурда йогага изн берилган, бироқ мантралар айтиш ва медитация ман қилинган.

Энг кўп аҳолига эга Исломий мамлакат - Индонезия руҳонийлари ҳам шунга ўхшаш қарорлар олишган.

Қўшма Штатларда ҳам йога билан шуғулланиш усуллари қайта ишлаб чиқилмоқда.

Бироқ, айрим ота-оналар ва Насронийлар ташкилоти бундан қониқишмаган ва бу ишни кўтариб маҳкамага мурожаат қилишган.

Ўтган сентябр ойида Калифорниядаги маҳкамалардан бири йогани диний илдизларга эга экани ва ўзгартирилган шаклини мактабларда ўқитиш мумкинлиги борасида қарор чиқарди.

Яна бир томони шундаки, айрим мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар учун йогани ундаги мистикаси учун яхши кўришади.

Бу мавзуда батафсилроқ