Россия аксилтеррор амалиёти бошлади

Image caption Сочига қўшимча 37 минг нафар зобит келтирилган

Россия куч тизимларининг аксилтеррор амалларини келаси ой Қишки Олимпиада ўтадиган Сочидан 300 чақирим шарқда бошлаб юборилган.

Аввалроқ Ставрополь ўлкаси полицияси тўртта автомашинада отиб ўлдирилган беш кишининг жасадини топишганди.

Мулозимларга кўра, ушбу автоуловларнинг биттасига яқинлашганлари ҳамон узоқдан бошқарилувчи бомба портлатилган. Бироқ бу ҳолатда ҳеч кимга зарар етмаган.

Яна бир портловчи модда эса зарарсизлантирилган. Ҳозир барча хавфсизлик кучлари ўта ҳушёр ҳолатда туришибди.

Исломий хавф

Ҳукумат 7 февраль куни очиладиган Қишки Оимпиада Ўйинлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Сочида қаттиқ чора-тадбирлар бошламоқда. Ҳозиргача, Сочига 37 минг нафар қўшимча зобит келтирилган.

Кремлга кўра, Шимолий Қофқоздаги Исломий жангарилар асосий таҳдиддир.

Россия қидираётган Чечен исёнкорлари раҳбари Доку Умаров ўз жангариларини Қишки Олимпиада Ўйинларини нишонга олишга чақирганди.

Ҳали ўн кун олдин жанубдаги Волгоград шаҳрида иккита худкушлик ҳужуми уюштирилган ва уларда 34 инсон нобуд бўлган.

Россия ҳуқуқ-тартибот идораларига мувофиқ, ушбу ҳужумларни Шимолий Қофқоздан келган икки эркак амалга оширган.russia se

Бу мавзуда батафсилроқ