Украинада мухолифат раҳбари калтакланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Украинанинг собиқ ички ишлар вазири, айни пайтда мухолиф сиёсатчи Юрий Луценко "Беркут" махсус хизмат ходимлари томонидан аёвсиз урилган. Юрий Луценко олган жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.

Маҳаллий телеканаллар Луценконинг қонга бўялган юзини кўрсатган.

У билан бирга Олий Раданинг икки депутати- Эдуард Леонов ва Юрий Бублик ҳам енгил жароҳатланган, икки журналистнинг техник асбоблари синдирилгани айтилади.

Ҳодиса Святошинск тумани маҳкама биноси олдида рўй берган.

"Свобода" партиясининг фаоллари маҳкама биноси олдида Борисполда 2011 йилда Лекин ҳайкалини портлатмоқчи бўлганликда айбланган "василков террористлари" деб ном олган уч фуқаронинг устидан чиқадиган ҳукмни кутиб йиғилишган.

Маҳкама айбланувчиларга олти йиллик қамоқ жазоси берганидан сўнг, тартибсизликлар бошланган. Намойишчилар "беркут"чиларга турли нарсалар отиб бақиришган.

"Беркут" жангчилари ҳаммани, аёллар ва кексаларни ҳам қаторисига ура бошлади. Ҳатто ерда ётиб қолганларни ҳам уришда давом этишди", -деб айтади депутат Леонов журналистларга.

"Юра ички ишлар вазири сифатида одамлар ва беркутчилар орасига туриб, қон тўкилишини олдини олмоқчи бўлди. Шунда "беркут"чилар уни аёвсиз бошига ура бошлашди. Қон дарё бўлиб оқди. У йиқилиб ҳушини йўқотганидан сўнг уришдан тўхташди", дейди Юрий Луценконинг хотини.

Киев прокуратураси воқеа бўйича жиноий иш очгани хабар қилинади.