Исроил собиқ бош вазири Ариэл Шарон билан видолашув бошланди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Исроилнинг энг мубоҳасали сиёсатчиси Ариэл Шарон узоқ йиллар комада ётди.

Исроил собиқ бош вазири ва генерал Ариэл Шарон жасади қўйилган тобут Қуддусдаги Исроил парламенти ташқарисига қўйилган.

Видолашув маросимини Президент Шимон Перес бошлаб берган.

Исроилнинг энг мубоҳасали сиёсатчиси Ариэл Шарон саккиз йиллик комадан сўнг 85 ёшида вафот этди.

12 январ куни кечгача видолашув бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Исроил бош вазири маъмурияти ўз баёнотида эълон қилган.

Исроилнинг энг мубоҳасали сиёсатчиси Ариэл Шарон саккиз йил олдин инсултни бошидан кечирган ва кома ҳолатига тушган эди. 11 январ куни Ариэл Шарон 85 ёшида вафот этгани эълон қилинди.

Якшанба куни эрталаб Ариэл Шарон жасади солинган тобут Қуддусдаги Кнессет биносига давлат видолашув маросимига қўйилади, жамоатчилик унинг хотирасига соат 18 гача ҳурмат бажо келтира олади, дейилади Исроил бош вазири идораси баёнотида.

Полиция хабар қилишича, минглаб исроилликларнинг видолашув учун келишлари кутилмоқда.

Давлат дафн маросими 13 январга мўлжалланган.

Бош вазир идорасига кўра, дафн маросимида Исроил ва дунё сиёсатчилари қатнашадилар.

Улар орасида АҚШ Вице-президенти Жо Байден, собиы Британия Бош вазири Тони Блейр, Чехия Бош вазири Жири Руснок, Олмония Ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штейнмайер бўлиши хабар қилинган.