Лондон смарт парковка қилиш сенсори ўрнатади

Лондоннинг Вестминстер мавзеъси маъмурияти келаси ҳафтадан йўлларда ақлли парковка қилиш сенсори ўрнатишни бошлайди.

Сенсор тизими ҳайдовчиларга қайси жой тўхташга имконли экани борасида маълумот бериб туради.

Автомобил эгаси бунга қўшимча ўз телефонида ўрнатилган махсус программа ёрдамида мавжуд тўхташ жойлари харитасини кўришга муваффақ бўладилар.

Умид қилинишича, сенсор тизими ҳам қатнов тиғизлиги ва карбон газлари миқдорини камайтиришга хизмат қилади.

Расмийларга кўра, ҳайдовчилар тўхташ учун жой қидириб, ўртача 15 дақиқадан вақт сарфлашади.

Уларнинг таъкидлашларича, янги сенсор тизими ҳам маҳаллий аҳоли ва ҳам бу ерга келувчилар учун жуда фойдали бўлади.

Агар бу тадбир Вестминстерда иш берса, уни бутун Лондон бўйлаб амалга тадбиқ этиш мумкин.

Бундан олдин серсор тизими кичикроқ кўламда - муайян кўчаларда синаб кўрилган.

Бугун нафақат Лондонда, балки дунё бўйлаб барча шаҳарларда аҳоли кундалик турмушини яхшилаш учун автомобиллар тўхташ жойи билан боғлиқ муаммони ҳал этишга уринилмоқда.

Дублинда ParkYa деб номланган ширкат бу борада ўз электрон дастурини ишлаб чиққан.

Бу мавзуда батафсилроқ