Сочида "худкуш ҳужумчи" қидирилмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Россия полициянинг маълум қилишича, Сочи шаҳрида ҳужум уюштириш илинжида бўлганлиги гумон қилинган аёл қидирилмоқда.

Янага ой Қишки Олимпия Ўйинларига мезбонлик қилувчи шаҳар бўйлаб "ҳужумчи аёл"нинг фотосуратлари ёпиштирилган.

23 ёшли исми Розанна Ибрагимова эканлиги айтилган аёлнинг Шимолий Қавқознинг Доғистон ҳудудидан эканлиги билдирилган.

Айтитлишича, у исломий жангарилардан бирининг беваси.

Унинг шунингдек, қатъий текширув нуқтларини айланиб ўтиб, шу ой бошларида Сочига кириб келгани даъво қилинмоқда.

Полиция томонидан тарқатилган эълонларга кўра, яна камида икки "худкуш ҳужумчи аёл" минтақада қидлирилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин Олимпиада Ўйинлари ўтадиган ерларни шахсан айланиб чиқиб, мисли кўрилмаган миқёсда хавфсизлик чораларини йўлга қўйган.

30 мингдан кўпроқ полиция ва Ички Ишлар вазирлиги қўшинлари аскарлари хавфсизлик чорларини таъминлаш учун сафарбар қилинган. Минтақага кириш чекланган.

Ўтган йили 29 ва 30- декабр кунлари Волгоград шаҳрида икки худкушлик бомба ҳужумининг амалга оширилиши ортидан хавфсизлик борасидаги хавотирлар кучайган.

Сешанба куни АҚШ президенти Барак Обама Кремл расмийларига телефон қилиб, Олимпия ўйинларини "хавфсиз" қилиш учун Американинг тўллиқ қўлловини таклиф қилган.

7 феврал куни Ўйинлар бошланган вақтда АҚШнинг икки учоқ ташувчи кемаси Қора Денгизда шай ҳолатида бўлади. Вашингтон шунингдек, қўлбола портловчи усукналарни топишга ёрдам берувчи техник ускуналарни етказиб беришни таклиф қилган.

Шимолий Қавқоздаги исломий жангарилар Москва томонидан Сочидаги Қишки Олимпия Ўйинларига асосий таҳдид сифатида кўрилмоқда.

Қатор миллий жамоалар ҳужум қилиш пўписаси билан электрон мактублар олганликларини маълум қилганлар.

Сочидаги Ўйинларни ташкиллаштириш Қўмитаси пўписилар "реал эмас"лигини айтган.

Бу мавзуда батафсилроқ