Хитой ҳукумати уйғурларни худкушлик ҳужумида айблади

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Хитой матбуоти хабар тарқатишича, Шинжонда ҳудкуш ҳужум оқибатида 11 террорчи дохил 15 киши ҳалок бўлган.

Ушбу воқеа АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Хитойга ташрифи пайтига тўғри келган.

Хабарга кўра, ҳужумчилар газ баллонлари ортилган мотоцикл ва автомашиналарда Аксу вилояти полиция бўлимига ҳужум қилганлар.

Полиция саккиз жангарини ўлдирган, яна уч нафари ҳудкуш ҳужумдан портлаган, деб маълум қилади давлатнинг Синхуа агентлиги. Маҳаллий полиция икки полициячи ва икки оддий йўловчи ҳам ҳалок бўлгани, бир ҳужумчи қўлга олинганини билдиради.

Полицияга кўра, жангарилар машиналарга ортилган номаълум сондаги баллонларидан бомба сифатида фойдаланмоқчи бўлганлар.

Шинжонга боғлиқ вазият ҳақида маълумот олиш мушкул.

Ҳужум ҳақидаги ахборот Хитой раҳбарлари билан бир қанча масалалар дохил инсон ҳуқуқлари вазияти борасида музокара ўтказиш учун келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри ташрифи манзарасида тарқалган.

Шинжонда узоқ йиллардан буён этник уйғурлар ва хитойлик ханлар ўртасида қарама-қаршиликлар давом этади.

Хитой давлат оммавий ахборот воситалари уйғурларни бўлгинчиликда айблаб келади.

Хитойда мавжуд ўлим ҳукми террорчилик ҳаракатларида айбланиб ҳибсга олинган кўплаб уйғурларга нисбатан қўлланади.

Бу мавзуда батафсилроқ