"12 йил қулликда" филми "Оскар" мукофотини олди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Британиялик режиссёр Стив Маккуиннинг "12 йил қулликда" филми Америка киноакадемиясининг "Оскар" танловида йилнинг энг яхши филми деб топилди.

Филм режиссёри эришилган ғалабани "қуллик азобларидан ўтган барчага" бағишлашини айтди.

Лос-Анжелесда ўтган тантанали маросимда Алфонсо Куароннинг "Гравитация" картинаси учун энг яхши режиссёр мукофотини олди.

Ушбу филм ижодкорлари кечада Оскарнинг етти ҳайкалчасига сазовор бўлиб, катта ғалаба нашидасини суришди.

"Энг яхши эркак актёр" номинациясида ғолиблик башорат қилинган Леонардо ди Каприога ҳайкалча бу сафар ҳам насиб қилмади.

Ди Каприонинг номзоди тўрт марта "Оскар" мукофотига қўйилган, бироқ бирор марта ҳам ютиб чиқмаган.

"Даллас клуби мижозлари" филмида СПИДга чалинган киши ролини ўйнаган Мэттью Макконахи "Энг яхши актёр" номинациясида биринчи бор ўз "Оскар"ини олди.

Кейт Бланшетт Вуди Алленнинг "Жасмин" киносидаги роли учун "Энг яхши актриса" номига сазовор бўлди.

Спайк Жонзнинг "У" филми сценарийси энг оригинал сценарий деб тан олинди.

"Мовуқ юрак" мультфилмидаги "Let it go" қўшиғи энг яхши қўшиқ ҳисобланди.

86-"Оскар" тақдимоти Лос-Анджелеснинг машҳур "Dolby Theatreе" да нишонланди.

Маросимни таниқли телебошловчи ва комик актриса Эллен Деженерес олиб борди.

Бу мавзуда батафсилроқ