Харьковдадаги тартибсизликларда икки киши ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Украина ҳукумати тарафдорлари ва қаршилар ўртасида келиб чиқққан тўқнашувда икки киши ҳалок бўлган, камида беш нафари тан жароҳати олган.

Ҳодиса бўйича жиноий иш очилган.

Тартибсизликлар марказий Озодлик майдонида бошланиб, "Украина ватанпарварлари" ташкилотининг оффиси жойлашган Римарск кўчасига ўтган.

Гувоҳларга кўра, россияпараст кишилар мухолифлари жойлашган идорага куч билан бостириб кирмоқчи бўлганлар, ҳамда ўт очиш қуроллари ва "Молотов коктейли"дан фойдаланганлар.

Томонлар бир-бирини куч ишлатишда айбламоқда.

Қурбонлар ҳақида уй қамоғида бўлган Харков ҳокими Геннадий Кернес дастлаб хабар берган. Харков вилояти ҳокими Игор Балута эса ҳодисани провакация деб атаган.

Расмий Киев мамлакат шарқида содир этилаётган тартибсизликлар Россиянинг режаси бўйича амалга ошираётганлигини даъво қилмоқда.

Россия ўз навбатида Украина янги ҳукумати мамлакатда хавфсизликни таъминлашга қурби етмаётганлигини айтмоқда.

Пайшанба куни Донецкдаги намойишларда Украина ҳукумати тарафдори бўлган фаол ҳалок бўлган эди.

Украина Ички ишлар вазири Арсен Аваковга кўра, қотилликни Палач лақабли жиноятчи атайлаб амалга оширган ва у қидирилмоқда.

16 мартда Қримнинг Россияга қўшилиши ҳақидаги референдум арафасида Украина жануби шарқида вазият таранглашган.

Ҳар икки томон тарафдорлари намойишларга чиқаётганлари хабар қилинмоқда.

Бу мавзуда батафсилроқ