Михаил Горбачев: Қрим референдуми Совет даври хатосини тузатди

Собиқ Иттифоқнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв Россия матбуотига берган интервюсида Қримнинг Россия таркибига кириши борасида ижобий фикрда эканлигини айтган.

"Мен хурсандман қўшилувдан. Қрим референдуми Совет даври хатосини тузатди. Бу вазиятда шундан келиб чиқиб гапириш керакки, одамлар ўз хоҳишларига қарши Украина ҳудудида бўлиб қолишганди. Бунинг ҳаммаси уларнинг хоҳишларига қарши қилинган. Улар албатта Никита Хрушёв нега бундай қилганига жавоб беришолмасди.

Муаммо бўлган ва ҳар доим ўсиб келган. Референдум Қримдаги одамларнинг фикрларини ойдинлаштириш учун ўтказилди. Бу уларнинг ҳуқуқи. Референдумлар бизда кўп жойда ўтказилади. Ўтказишди. Аниқ бўлишича, Қримдаги руслар Россияга қайтишни исташади. Балки, референдум ўзининг натижалари билан ҳаммани ҳайратга солган бўлса керак. 90 фоиздан ортиқ аҳоли қўшилишга рози. Бу ҳамманинг кўз ўнгида очиқ жараён бўлди, ҳеч бир кўзбўямачилик бўлмади. Бу билан ҳисоблашиш лозим. Энди биз дўстона ҳаёт кечиришимиз керак. Биз энди Украина билан бир-биримизни қуввватлашимиз, ривожланишимиз керак", деб айтади собиқ президент Михаил Горбачёв.

Одамлар референдум ўтказишди ва ўз фикрларини билдиришди. Шундан келиб чиқиб кейинги ҳаракатларни режалаштириш лозим деб биламан. Халқнинг танлови кўнгилли, эркин бўлди. Мажбурий ҳаракат билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Буни тушуниш керак. Қрим тарихи узоқ давом этди. Референдумга чиқиш, аниқлаш керак бўлди ва аниқланди.

Ҳеч қачон урушга йўл қўйиш керак эмас. Украиналикнинг украиналик билан, руснинг рус билан ёки украиналик ва россияликнинг уруши фақат ахмоқ одамнинг хаёлига келиши мумкин. Бу тўлиқ абсурддир, дейди Михаил Горбачёв.

Муаммони украиналиклар ва русларнинг ўзи ечиши керак. Бошқалар бизнинг муаммоларимизни, халқларимиз табиатини тушунмайди.

Вақт ҳамма нарсага олий ҳакам. 90 йилларда дунё атом фожеасидан ана кетди, мана кетди бўлиб турган пайт биз тушундик, бу жараённи тўхтатиш кераклигини. Ўшанда икки давлат АҚШ ва СССР ўртасида бўлган атом қуроллари ер юзини бир неча марта йўқ қилишга етар эди. Ва ўша вақт ҳаммаси тўғри йўналишга солинди, ақл билан иш қилинди. Лекин афсуски, ҳозир кимларгадир керак, вазиятни ёмонлаштириш, тарангликни кучайтириш. Биз, биринчи навбатда Россия ва Украина ва албатта Америка ҳам тинчлик олдидаги, дунё олдидаги бурчимизни тушунимиз керак. Бошқа йўл йўқ, дея Қримнинг Россияга қўшилишига нисбатан қарашларини билдирган Михаил Горбачёв.