Украинада Виктор Януковични ҳибсга олиш ҳақида буйруқ чиқарилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Украина прокурорлари мамлакат собиқ Президенти Виктор Януковичга қарши иш очишиб, уни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ чиқаришган.

Ҳозир Россияда экани ишонилаётган Виктор Януковичнинг Хавфсизлик мулозими Олександр Якуменкога қидирув эълон қилинди.

Украинанинг ҳозирги ҳукумати намойишчиларни ўлдириш буйруғи айнан Янукович ва унинг иттифоқчиларидан келганига ишонади. Бу ҳақда бош вазир Арсений Ятсенюк ББС билан суҳбатда гапирган.

Ҳукумат текширувининг дастлабки натижаларига кўра, махсус полиция кучлари Феврал ойида Киевда кечган норозилик намойишлари чоғида одамларга қарата ўт очишган ва ўнлаб намойишчилар қурбон бўлган.

Ички ишлар вазири Арсен Аваковга кўра, ҳозирга қадар бу каби қотилликка қўл урган деган ишонч билан Беркут махсус полиция кучларини 12 нафар аъзоси аниқланган, улардан уч нафари ҳозир ҳибсга олинган.

18 дан то 20 февралга қадар, текширув натижаларига кўра, Институтск кўчасида 76 намойишчи ўлдирилган.

Ойлаб давом этган норозилик намойишлари оқибати Янукович ва унинг ҳукумати қудратдан ағдарилган эди.

Ички ишлар вазири Аваков тақдим этган тафсилотларнинг бирида, саккиз қурбон битта автоматик қуролдан отиб ташлангани ва қурбон бўлгани айтилади.

Айни пайтда Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Налявайченко, Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари намойишчиларга қарши амалиётларни режалашда иштирок этганини айтган.

Унинг сўзларига қараганда, ФСБ Украинага учоқларда тонналаб қурол ва портловчи моддаларни жўнатган.

Бу мавзуда батафсилроқ