Жириновский "Макдоналдс" ва "Пепси-кола"ни байкот қилишга чақирди

Image caption "Макдоналс Қримда ёпилгани жуда яхши, Пепси-колани ҳам йўқотиш керак".

Қрим ярим оролида Американинг йирик "Макдоналдс" ширкати бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани манзарасида, Жириновскийнинг ЛДПР партияси уни бутун Россияда тақиқлаш чақириғи билан чиқди.

"Макдоналдс ўзининг фаолиятини Қримда тўхтатди. Жуда яхши. Бизда ҳам ёпиш керак. ЛДПРнинг шаҳар бўлимларига буюраман, барча "Макдоналдс"ларнинг олдида пикетлар қилишсин", деб айтади партия раҳбари Владимир Жириновский.

Жаноб Жириновский "Макдоналдс" билан бирга Пепси-кола ичимлигига ҳам бойқот эълон қилиш кераклигини айтмоқда.

Жириновскийга кўра, "Макдоналдс" ресторанлари сифатсиз овқатлари билан "россияликларни заҳарламоқда" ва унинг ўрнини бемалол шашлик, чебурек ва чучварахоналар билан тўлдириш мумкин.

Бундан олдин "Макдоналдс" Симферопол, Севастопол ва Ялтада ўз ресторанларини ширкатга боғлиқ бўлмаган "ишлаб чиқариш важлари" боис вақтинча тўхтатаётганини билдирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty
Image caption Макдоналдс" кўпинча "фаст фуд" терминининг пайдо бўлиши билан боғланади.

"Биз имконият бўлиши билан яна қайта ишга тушишга умид қиламиз", дейилади "Макдоналдс" тарқатган хабарда.

Айни пайтда ширкатнинг Қримдаги барча ходимлари Украинадаги бошқа Макдоналдсларда ўз вазифаларини сақлаган ҳолда иш топишлари айтилган. Дастлабки уч ойда ширкат ходимларининг янги турар жойлари ҳақини тўлашга ваъда берган.

"Макдоналдс" ишчилари хуқуқларини ҳимоя этади ва сиёсатдан қатъий назар ўзи мустақил ҳолда қарор қабул қилади, дейди ширкат вакили Би-би-сига.

Бироқ, "Макдоналдс"нинг Оврўпо бўлими матбуот хизмати вакилига кўра, Қримнинг сиёсий мақомини ўзлари учун аниқлаб олмагунларича, ҳудуддаги уч ресторанни ёпишга қарор қилинган.

"Макдоналдс" номи кўпинча "фаст фуд" терминига боғланади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption "Бизда бундай рамз -масхарабоз бор. Мана унга реберендинг қилинглар", дейди жанжалли сиёсатчи.

Ўзининг баҳсли чиқишлари билан танилган Жириновскийни норози қилган яна бир нарса Россия матбуотида пайдо бўлган ширкатнинг "экологик белги"си ҳақидаги миш-мишлардир. Унга кўра, Макдоналдс ўзининг рамзи рангини қизил-яшилга алмаштириш ниятида.

"Бизда бундай рамз -масхарабоз бор. Мана унга реберендинг қилинглар", дейди жанжалли сиёсатчи Жириновский "Макдоналдс"га қарата.

Ўз навбатида "Макдоналдс" нинг Оврўпо идораси "эко-бренд" тузилаётгани хабарларини рад қилди.

Ака-ука Макдоналдлар ўзларининг илк ресторанларини 1940 йилда Калифорнияда очганлар.

Россияга "Макдоналдс" 1990 йилларда кириб килган, ҳозирда бутун мамлакат бўйича 418 та "фаст-фуд" емакхоналари мавжуд.

Экофаоллар ва диетологлар "Макдоналдс" маҳсулотлари тўлиқ пиширилмаслиги ва таркибидаги моддалар сабаб, инсон организмига катта зарар кўрсатишини айтиб келишади.

Бу мавзуда батафсилроқ