Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Украина: Россияпарастлар ишғоли тўхтамади

Шарқий Украинадаги россияпараст бўлгинчилар яна бир ҳукумат биносини ишғол қилишган.

Бу сафар Донецк вилоятидаги полиция қароргоҳини эгаллаб олганлар.

Киев бўлгинчилардан улар кириб олган барча давлат идораларини бўшатиш учун муҳлат белгилаганди, аммо бу муддат ўтиб ҳам кетди.

Эндиликда эса руслар зич яшовчи шарқий Украианада ҳам референдум ўтказишга Киев рози бўлиши мумкин, деган ишоралар бор.

Ҳозир бўлгинчилар ўзларича Донецк Республикаси эълон қилишган ва Украинага буйсунмасликларини айтишмоқда.

Қрим каби чуқур илдиз отаётган шарқий Украина инқирози қандай ҳал этилиши мумкинлиги эса мавҳум қолмоқда.