Осиёдаги ҳаво ифлосланиши дунё иқлимини ўзгартириши мумкин

Фото муаллифлик ҳуқуқи GETTY IMAGES

АҚШ Миллий фанлар академияси (PNAS) олимларининг тахмин қилишларича, Хитой ва Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги ҳаво ифлосланиши бутун шимолий ярим шардаги иқлимнинг ўзгаришига таъсир қилиши мумкин.

Олиб борилган тадқиқотлар натижасига кўра, ҳаводаги токсик қоришмалар Тинч уммонида кучли тўфонлар пайдо бўлишига олиб келиши аниқланган.

Уммондаги тўлқинлар Шимолий Америкада иқлимий тизимларни ўзгартиради, бу айниқса қиш мавсумида кучли сезилади.

Ҳавонинг ифлосланиши об-ҳаво ўзгаришига комплекс таъсир қилади.

Шу билан бирга бошқа тадқиқот кўрсатишича, уммондаги тўфонлар ҳавонинг ифлосланишини камайтиришга ҳам ҳисса қўшади.

Калифорния технология институти реактив ҳаракат лабораториясидан етакчи ходим Юан Вангнинг айтишича, "Ҳавонинг ифлосланиши кўрсатадиган таъсир жуда ташвишли. Баланд ва қуюқ булутлар орасидаги ифлосланишлар оғир оқибатлар қолдириши мумкин".

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Заҳарли атмосфера

Осиёнинг катта қисми ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда энг юқори даражаларни ташкил қилади.

Хитой пойтахти Пекинда ҳавони ифлослантирувчилар тез-тез энг хавфли даражаларга етиши кузатилмоқда. Айни пайтда Ҳиндистон пойтахти Деҳлида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган даражадан кўп парланиш борлиги айтилган.

Бу омиллар ушбу минтақаларда яшовчи инсонларнинг соғлигига оғир таъсир кўрсатишидан ташқари, бошқа оқибатлари ҳам бўлиши ҳақида янги далиллар пайдо бўлмоқда.

Буни аниқлаш учун, АҚШ ва Хитойлик тадқиқотчилар Осиёдаги ифлосланишларнинг оқибатларини яққолроқ кўришда компютер моделларидан фойдаланишган.

Тадқиқот гуруҳига кўра, кичик миқдордаги ифлосланган частицалар шимолий Тинч уммони минтақаси устида портлатилиши натижасида, улар ҳаводаги сув томчилари билан реакцияга киришган.

Олимлар фикрича, жуда ҳам кичик ифлосланган частицалар Тинч уммонининг шимолий қисмида булутларнинг янада қалинлашишига ва уммон устида бўронни ҳаракатини кучайишига олиб келган.

Доктор Юан Ванга кўра, "Тинч уммонидаги бўрон глобал умумий циркуляция учун муҳим қисм ҳисобланса, циклон йўлида бўлган Осиёдаги ифлосланиш дунёнинг бошқа қисмлари, айниқса Шимолий Америка каби қуйи оқимдаги мамлакатларга қиш мавсумида об-ҳавонинг кучли ўзгаришига таъсир кўрсатади".

Профессор Элли Хайвуд шундай дейди: "Атмосферанинг ифлосланиши нафақат маҳаллий , балки дунёнинг бошқа жойларига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида тобора кўпроқ англамоқдамиз".

"Бу ерда шундай фикрлар айтилдики, Шимолий Атлантика устидаги аэрозоллар Шимолий Атлантика устидаги бўронларга таъсир кўрсатади, ва Жанубий Осиё устидаги муссонлар бутун дунё бўйлаб циркуляцияга таъсир қилиши мумкин".

Бу мавзуда батафсилроқ