Хитойнинг Россия ва Украина ўртасидаги мувозанати

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Сешанба куни Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров Хитой Республикаси раҳбари Си Жин Пинг билан учрашган.

Хитойлик мухбирларга кўра, улар Украинадаги вазият борасида ўзларининг қарашлари ва мавқелари билан ўртоқлашганлар.

Ушбу учрашув пайшанба куни Женевада бўлиб ўтадиган тўрт қисмдан иборат музокаралар арафасида юз бермоқда.

Би-би-сининг Хитойдаги мутахассиси Юйвен Ву Украина инқирози, унинг Хитойга боғлиқ тарафлари ва мазкур вазиятда Хитойнинг тутаётган мавқеига назар ташлайди.

Хитойнинг бошқа мамлакатлар билан муносабатлари, бир қанча жиҳатлардан унга ижобий хизмат қилган. Ички ишларга аралашмаслик, мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш ушбу ютуқнинг асосий калити ҳисобланади.

Қачонки Хитой бошқа мамлакатларга қўшин юбориш ва алоҳида режимларга нисбатан санкциялар киритишга қарши чиқар экан, бунинг сабаблари бор.

Лекин бу нуқтаи назарлар бир-бирига қарши ўйнай бошласа, Хитой жуда эҳтиёткор йўлни ушлаши керак бўлади. Украина инқирози шундай ҳолатлардан бўлди. Хитой ўзини тўсатдан икки ҳамкори орасида қолганини кўрди.

Хитой ва Россия азалдан яқин иттифоқчи бўлиб келган ва айниқса охирги йилларда муносабатлар янада мустаҳкамланди. Си Жин Пинг 2013 йил президент бўлгач, у сафар қилган биринчи мамлакат Россия бўлди. Ва Сочидаги Ўйинлар пайти Украина бўҳрони сабаб Россиянинг бир қанча йирик давлат раҳбарлари билан муносабатлари ёмонлашганда ҳам у Сочига ташриф буюрди.

Дунёнинг кўптарафлама муносабатларида Хитой иштирок этиб келсада, бироқ ҳалигача унинг посангиси АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўлида қолмоқда, Хитой бунда шубҳасиз Шарқона кўринади ва Шимол ўзининг таъсиридан фойдаланишга интилади.

Айни пайтда, Хитойнинг Украина билан алоқалари мустаҳкам асосга эга, савдо ва бошқа соҳаларда ҳамкорлиги ортиб бормоқда. 2013 йил декабрда, Янукович қудратдан кетишидан олдин сафар қилган энг охирги давлати ҳам Хитой бўлган эди.

Украина Хитой билан энергетика, инфратузилма, порт қурилиши ва қишлоқ хўжалиги бўйича йирик шартномаларни имзолаган. Россиялик кузатувчиларнинг ҳам таъкидлашича, Украина Хитойга қурол ва ҳарбий техника етказиб берувчи ҳал қилувчи таъминотчига айланган.

Украинада турли раҳбарлар ўзгарди, лекин ҳар доим узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттириш маъқул кўрилди. Хитой учун Украина Марказий ва Шарқий Оврўпога йўлда муҳим ҳамкор саналади.

Лекин Россия билан ҳам, Украина билан ҳам яхши алоқаларни олиб бориш учун оқилона сиёсат ва сабр талаб қилинади.

Бир томондан, Хитой Ғарбга қўшилишни рад қилди ва бошқа давлатлар Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаганда, бу вазиятда мураккаб нуқталар борлигини таъкидлаб, сиёсий ечим қидириб топиш кераклигини айтди.

Лекин Қрим референдуми масаласи бўйича, Қрим аннексиясида Хитой Россияни қувватламади. Бу Украина ҳудудий дахлсизлигини ҳурмат қилишга тескари бўлиб, бу жиҳат Хитой ички ва ташқи сиёсатида муҳим нуқталардан саналади. Хитойнинг ўзи Тайван, Тибет ва Шинжон мисолида бундай бўлгинчилик ҳаракатлари билан тўқнашиб келади. Ва бу одамларнинг ўз тақдирларини қуришларига имкон бериш талабини кўриш Пекин учун хоҳланмаган масала ҳисобланади.

Мана нима учун Хитой БМТнинг Қрим референдуми бўйича резолюциясини қувватлашдан тийилди, ёки Россия билан бирга овоз беришда қатнашмади.

Хитой учун вазиятни енгиллаштирган ҳолда, Россия ҳам, Украина ҳам Хитойнинг тутаётган мавқеига эътироз билдирмайди.

Хитойнинг инглиз тилидаги China Daily нашри Россия Ташқи Ишлар вазирининг сафари олди у билан мақолани чоп этди. Лавровнинг айтишича, "Россия Пекиннинг Украина инқирози борасидаги нуқтаи назарини ҳурмат қилади. Шунингдек Хитойнинг ҳар томонлама мулоҳазалари, жумладан тарихий бирлик ҳақидаги муносабатларига тушуниш билан ёндошади".

Бошқа томондан Украинанинг Хитойдаги элчиси жаноб Олег Демин март ойидаги матбуот анжуманида билдиришича, Украина Хитойнинг Россия билан муносабатларга катта умид боғлаганини яхши англайди, лекин Хитой Россиянинг Қримдаги ҳаракатларини ёқламаганини ҳам тушунади.

Хитой иккала томон билан муносабатлари инқироздан имкон борича камроқ зарар билан чиқишига умид қилиши керак- мушкул вазият, Хитойнинг иттифоқчилари дохил, дунёнинг асосий қисми томонларнинг тарафини олиб ёки қарши чиқиб турганда.

Бу мавзуда батафсилроқ